🎵 Қўшиқ матнлари

Анвар Санаев - Чин ошиқлар

2К марта ўқилди
Анвар Санаев - Чин ошиқлар
Чин ошиқлар ёлғондан
Қасамлар ичмайдилар.
Кечиши мумкин жондан,
Севгидан кечмайдилар. (х2)
Синовдан қочмайдилар,
Ҳавасга учмайдилар, (х2)
Ўзгани қучмайдилар,
Севгидан кечмайдилар. (х2)
Йўлларини тўссанг ҳам,
Қўлларини кессанг ҳам, (х2)
Бўйнига дор тутсанг ҳам,
Севгидан кечмайдилар.
Синовдан қочмайдилар,
Ҳавасга учмайдилар, (х2)
Ўзгани қучмайдилар,
Севгидан кечмайдилар. (х2)
Севги тафтини туйиб,
Кунда биттасин суйиб,
Жуфтини ёлғиз қўйиб,
Севгидан кечмайдилар,
Қасамлар ичмайдилар.
Дейдики ошиқ Аҳад,
Севгига кўнмоқлик шарт.
Ўйин эмасдир қисмат,
Севгидан кечмайдилар.
Чин ошиқлар ёлғондан
Қасамлар ичмайдилар.
Кечиши мумкин жондан,
Севгидан кечмайдилар. (х2)
Севгидан кечмайдилар… (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →