🎵 Қўшиқ матнлари

Дилдора Ниёзова - Болажоним

2.6К марта ўқилди
Дилдора Ниёзова - Болажоним
Мана болам, сен бугун тўрт ёшдасан,
Орзуларинг билан ой-қуёшдасан. (х2)
Кўзлари мунчоғим, айтгин сен менга,
Ҳадемай катта бўлсанг, ким бўласан? (х2)
Ким бўлсанг ҳам болажон, аввало инсон бўлгин,
Мен ва отангнинг ҳар он дардида дармон бўлгин.
Болам, доим тилинг ширин сухан бўлсин,
Мардлар каби минган отинг саман бўлсин. (х2)
Боболаринг, момоларинг ўтган шу юрт,
Сенинг ҳам бир саждагоҳинг, ватан бўлсин. (х2)
Ким бўлсанг ҳам болажон, аввало инсон бўлгин,
Мен ва отангнинг ҳар он дардида дармон бўлгин.
– Болажоним…
– Ойижоним… (х2)
Суянганимсан, ишонганимсан, жон болам.
Орзуларинг осмонига нарвон қур,
Элдан дуо ол-у, давру даврон сур. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →