🎵 Қўшиқ матнлари

Озодбек Назарбеков феат. Ирода Искандарова - Гапим

1.6К марта ўқилди
Озодбек Назарбеков феат. Ирода Искандарова - Гапим
[Ирода Искандарова]
Кенг кўчалар кезасиз,
Чанг кўчалар кезасиз,
Бизнинг кўчадан ўтмай,
Юрак бағрим эзасиз. (х2)
Ака, сизда гапим бор,
Дилни этманг мунча зор. (х2)
[Озодбек Назарбеков]
Борай десам, ор дединг,
Кетинг, ёрим бор дединг. (х2)
Менку ҳар кун ўтардим,
Кўчам сизга тор дединг.
Сулув, сенда гапим бор,
Бўлгин менга нозли ёр. (х2)
[Ирода Искандарова]
Оқшом айлаб кундузни,
Кўкдан илиб юлдузни, (х2)
Қўйдингиз чандиқ этиб,
Қулоғин неча қизни.
Ака, сизда гапим бор,
Дилни этманг мунча зор. (х2)
[Озодбек Назарбеков]
Айтганим қўшиқ эди,
Ёлғону яшиқ эди,
Кўнгил эса аслида
Бир сенга ошиқ эди.
Сулув, сенда гапим бор,
Бўлгин менга нозли ёр. (х2)
[Ирода Искандарова]
Келсангиз изим билан,
Кутай бол сўзим билан.
Чанг бўлмасин деб кўчам,
Сув сепай кўзим билан.
Ака, сизда гапим бор,
Дилни этманг мунча зор. (х2)
[Озодбек Назарбеков]
Қўлингни ушлаб қўяй,
Дилингни хушлаб қўяй, (х2)
Ҳечдан кўра кеч, жоним,
Қулоғинг тишлаб қўяй.
[Ирода Искандарова]
Ака, сизда ихтиёр,
Майли бўлай нозли ёр.
[Озодбек Назарбеков]
Сулув, этма интизор,
Ёрим бўлгин вафодор.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →