🎵 Қўшиқ матнлари

Шоҳруҳхон - Нега

1.6К марта ўқилди
Шоҳруҳхон - Нега
Қувлайди эрталабдан кечгача овозинг,
Тун бўйи эса тонггача чорлар нигоҳинг.
Сени бир зумга ҳам ўйламай қўймайман,
Унутолмайман нега?
Қаердадир юраман сен билан хаёлда,
Термуламан, хонамнинг тўрида расминг.
Ҳайдайман ақлимдан унутгин мени,
Алвидо деганларинг.
Вақт ўтиб қадрлайсан деб сени севишимни,
Қозонмоқчи бўлдим кўнглинг, хаёлингни.
Лекин ҳеч йўл топа олмадим
Юрагингга мен, ў-ў…
Вақт ўтиб қадрлайсан деб сени севишимни,
Қозонмоқчи бўлдим кўнглинг, хаёлларингни.
Лекин ҳеч йўл топа олмадим
Юрагингга мен, нега, нега, нега? Нега?
Эс-ҳушим йиғолмайман, асабим қолмаган,
Борган сари бардошим тугар, соғинч қийнар.
Иложсиз жойдан илож излайман,
Барибир унутолмайман нега?
Бунчалар дил озорсан, юрасан бепарво,
Қизиқмас сенга ҳеч кимнинг аҳволи асло.
Тасаввур қилолмайман,
Не учун хира сенсиз дунё?
Вақт ўтиб қадрлайсан деб сени севишимни,
Қозонмоқчи бўлдим кўнглинг, хаёлингни.
Лекин ҳеч йўл топа олмадим
Юрагингга мен, ў-ў…
Вақт ўтиб қадрлайсан деб сени севишимни,
Қозонмоқчи бўлдим кўнглинг, хаёлларингни.
Лекин ҳеч йўл топа олмадим
Юрагингга мен, нега, нега, нега? Нега?

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →