📖 Ҳикоялар

Ўзим айбдорман...

3 дақиқа 1.8К марта ўқилди
Ўзим айбдорман...
Хозир боламнинг ахволини кўриб, ўзимдан нафратланиб кетаяпман. Пул, мол-дунё, вақтинчалик хузур ҳаловат деб, бир умрлик қийноққа дучор бўлдим...
Ёшлигимдан пулга мухтожлик сезмай ўсдим. Еганим олдинда, емаганим ортимда эди. Билимли бўлмасамда қўлимда ҳунарим бор эди. Мактабни битириб бир сартарошга шогирд тушиб, бу ҳунарнинг барча сир - асрорларини ўргандим. Сўнг ўзимиз яшайдиган маҳалладаги гўзаллик салонига ишга кирдим. Ўз ишимни ҳаддан ортиқ яхши кўрардим, эртаю кеч ўша ерда эдим. Ҳаттоки уйда ҳам сартарошлик қилар эдим. Топганим ўзимга етиб ортарди. Бу ҳаёт мени чунонам ўзига боғлаб қўйдики, оила қуриш ҳаёлимга келмас эди. Бу орада дадам менга гўзаллик салони очиб берди. Энди менинг қўл остимда бир нечта сартарош қизлар ишларди, улатга устозлик қилардим. Бу орада уйга совчилар кела бошлади. Онам '' вақти - соатида турмушга чиқиш керак, қизим. Кейин кеч бўлади'' деди. Сўнг ота-онам менга маъқул бўлган бир йигитнинг оиласига розилик бериб юборишди.
Унаштирилганимизга кўп бўлмай тўйимиз бўлди. Янги ҳаёт, янги одамлар, бошқача мухит мени бошида довдратиб қўйди. Аниқроғи, мен тарбия топган оиладан буткул бошқача оилага келин бўлиб тушгандим. Ҳамма дилҳираликлар, тўйдан кейин бошланди. Билсам, бу оила фақат маошга кун кўрар экан. Озиқ-овқаттларни маош олганда ғамлаб қўйишаркан. Менинг эса бунақа шароитга кўникишим амримаҳол эди. Шу сабаб тўй ўйгач, хафта ўтмай ишга чиқиб кеттим. Табиийки, бу уларга ёқмади. Мен эса истаганимни еб, киядиган қиз бўлганим учун олдинги ҳаётга қайтмоқчи бўлдим. Бошида турмуш ўртоғим қаршилик қилди: ''Гулзор, хеч бўлмаса бир ой ота-онамни хизматини қил. Кейин чиқасан ўша ишинга'' деди, аммо мен ўз билганимдан қолмадим. Энди ўйласам, ўшанда ҳаётга жуда енгил қараган эканман. наҳотки ҳамма нарсани пул билан ўлчадим? Кейин қизим туғилди. У туғулгунча ҳам базўр чидадим, ишлаб турдим. Болам туғилганига кўп бўлмай, яна ишга чиқдим. Чунки менга, қизимга витаминли озуқалар олиб келишга уларда ортиқча пул йўқ эди. Менинг бундан жахлим чиқарди.. Битта оилани моддий таъминлай олмайдиган эримдан кўнглим қолиб кетти. Эрим билан шу ҳақда тинмай жанжаллашардик. Хуллас, аҳвол шу даражага бориб еттики, мен ҳаммасини, ҳаттоки қизимни ҳам ташлаб чиқиб кеттим. Эҳ, ўшанда қизимни олиб кетсам бўларкан. Ўз ишимни яхши кўриб, пул ва мол-дунё учум оиламдан, фарзандимдан воз кечдим. Бошқа шахарга ишлаш учун кеттим. Яна турмуш қурдим. Лекин фарзандли бўла олмадим.
Яқинда қизимни кўргани келин бўлиб тушган ўша маҳаллага бордим. Кўриб кўзларимга ишонмадим- қизим савдойи бўлиб қолибди. Қайнота-қайнонам менга аччиқ қилиб, унга умуман қарамай қўйибди. Ахир ўз жигарини зурриёди-ку? Наҳотки раҳми келмаган бўлса... Яқин бир қўшним қизимнинг тақдири ҳақида гапириб қолди: ''Гулзарахон яхши иш қилмадингиз ўшанда. Наҳотки қизингизни кўргингиз келмаган бўлса? Уни ташлаб кетганингиздан кейин ҳеч ким қарамай қўйди. У тўғри келган жойда, ким уйига киритса ўша ерда ётиб юрди. Бу йил етти ёшга тўлди. Мактабга ҳам олиб борадиган одам йўқ. савдойи бўлиб қолган. Ўзига ўзи гапириб юради. Ҳамма сизни айблайди. Эрингиз бошқага уйланиб бола-чақали бўлган. Бошида у қизингизга қараб юрди. Уйланганидан кейин ўзгарди. қизи борлиги ҳам эсидан чиқди. Қайнота-қайнонангиз сизни ёмонлаб: ''ўшанинг боласида, эртага онасидай бўлади'' деб парво қилмасди. Ўшандан бери қизингиз бир ахволда юради'', деди. Юрагим орқага тортиб кетти. Етти ёшли қизча яхши гапиролмайди. Бундан ортиқ дахшатли манзара бўлмаса керак? Бир пайтлар қилган ишимдан жуда афсусдаман. Мол-дунё ўтиб кетаркан, сендан эа фарзанд ва уларга берилган чиройли тарбия қолишини жуда кеч тушуниб етдим.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →