🌙 Туш табири

Тушда Илон кўрса / Тушда Илон курса

1 дақиқа 2.6К марта ўқилди
Тушда Илон кўрса / Тушда Илон курса
Илон - одамнинг гунохга ботиши, ёвузлик, маккорлик тимсолндир. Эр устида судралиб кетаётган илонни туш кўриш - 2001, 2013, 2025 йилларда ва сиз таъсирда бўладиган бошқа йилларда эҳтиёт бўлишингизни билдиради. Айнан шу йилларда уй-жойсиз ва моддий бойликларсиз қолишдек хавф тахдид солади. Туғрироғи, сиз дучор бўлган мусибатни бартараф этишга кўмаклашувчи қиши ҳам ёнингизда бўлмайди. Одамга яқинлашаётган заҳарсиз илон тушингизга кирса, ер қуррасидаги қудратли давлатлардан бирининг тепасида турган одам заиф мамлакатга қарши уруш бошламоқчи бўлади, бироқ айни вақтда унга ҳалақит бериш имконияти мавжудлигидан далолат беради. Туш кўрувчига бундай туш хавфни бартараф этиш имконияти мавжудлигини билдиради. Агар тушингизда сизни заҳарли илон тишласа - сиз ўзингиз истамаган ҳолда жуда катта жанжал сабабчиси бўлиб қолишингиз мумкин, эҳтимол сизнинг айбингиз билан ёки сизнинг яқинларингиздан бирини айби билан сиёсий ўзгаришлар бўлиб ўтади. Тушингизда агар катта илон киши бўйнини буғаётган бўлса, демак, шу кишига хатар хавф солмоқда. Қора, улкан илон туш кўринса, бу беқиёс ёвузликдан далолат беради. Хассага ўралган илон тушингизда кўринса, ҳақиқатни яшириб турган ёвузликдан аён этади. Халқалар билан уралган илон тушга кирса - бу сизга хуфиёна ёмон ниятдаги киши борлигидан далолат беради. Агар тушингизда сизга илон хужум қилаётган бўлса, демак, мусибат ва мухтожликни бошингиздан кечирасиз. Тушингизда илонни ўлдирсангиз - ўнгда душманингиздан қутиласиз. Бир неча бошли илон тушга кирса - огоҳ бўлинг, сиз ғоят зўр алдовнинг қурбони бўлиб қолишингиз мумкин. Туман ичида юриб бўлган илон шаклини тушда кўриш - ядро хавфи белгисидир, балки ядро ракетаси бўлиши ҳам мумкин. Агар тушингизда илон сизга қараб турганина ҳис этаётган бўлсангиз, демак, сизга жуда эътиборли ва шафқатсиз одамлар тиқилиб қараётган бўлади. Тушда кулча бўлиб ётган илонни кўриш - ўнгда иғво ва гийбат қурбони бўлиш аломатидир.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →