📖 Ҳикоялар

Султон ҳарамидан қочган канизак Назиба

2.6К марта ўқилди
Султон ҳарамидан қочган канизак Назиба
Усмоний султонлар ҳарамига бутун дунёдан гўзал қизлар олиб келинган. Улар бу ерда болалик чоғидан ўсиб, катта бўлади. Болалигидан қизчаларни ўз ҳазрати олийларига муҳаббат билан суғориб, катта қилишади. Уларнинг бирдан-бир орзуси – султонга валиаҳд туғиб бериш. Шу боис улғайган қизларнинг деярли барчаси султон билан хилватга киришни орзу қилади. Рақобатчилари жуда кўп бўлгани боис харамда курашлар ҳам шунга яраша бўлади.
Бироқ бундай қизлар орасида бу каби келажакни орзу қилмайдиган, мустақил бўлишни жон дили билан хоҳлайдиганлари ҳам учраб туради. Канизак Назиба ана шундайлардан бири эди. У ўз ҳаётини ўзи қуришни истади. Назибани сарой пошшоларидан бирига турмушга бермоқчи эдилар, бироқ у бўлажак куёвини мутлақо ёқтирмасди. Кунларнинг бирида Назиба сарой ҳовлисида грек элчиси билан кўришиб қолади. Кўзлар кўзга, юраклар юракларга тушади. Улар тил бириктириб, Назибани саройдан қочишини уюштиришади. Саройдаги байрамларнинг бирида Назибага грек аёллари либосини кийдиришади ва у грек меҳмонлар билан бирга бемалол чиқиб кетади. Ёшлар Гретсияга қайиқда етиб олишади. Грек йигити билан никоҳи давомида Назиба 12 нафар фарзанд кўрган.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →