🎵 Қўшиқ матнлари

Шаҳзода - Хаёлларим

1.6К марта ўқилди
Шаҳзода - Хаёлларим
Саҳрода еллар унсиз эсади,
Самода ой ҳам ёлғиз кезади,
Кузги баргларни ёмғир узганда
Соғиниб юрак сени излади.

Хаёлларим шошилар сенга,
Хаёлларим талпинади бир ўзингга,
Кечалари кўкда юлдузлар,
Ҳар бири ўз бахтини излар,
Хаёлларим олиб кетар ўзимни сенга.

Ҳаёт ўтаркан чексиз йўллардан,
Яшил боғлардан, гоҳи чўллардан,
Мени бир зумга ёлғиз қолдирма,
Сенсиз кўз ёшим қолар гулларда.

Хаёлларим шошилар сенга,
Хаёлларим талпинади бир ўзингга,
Кечалари кўкда юлдузлар,
Ҳар бири ўз бахтини излар,
Хаёлларим олиб кетар ўзимни сенга.

Севинчга тўлар дунё сен билан,
Бахтим, тақдирим, севгим ҳам сен билан.

Хаёлларим шошилар сенга,
Хаёлларим талпинади бир ўзингга,
Кечалари кўкда юлдузлар,
Ҳар бири ўз бахтини излар,
Хаёлларим олиб кетар ўзимни сенга.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →