🎵 Қўшиқ матнлари

Райҳон - Сен кетдинг

1.8К марта ўқилди
Райҳон - Сен кетдинг
Фақат битта дарахт – сен севган гилос
Гулламади қайта келса ҳам кўклам.
Битди деб ўйласам айрилиқ доғи,
Сени эсга солди гулламай у ҳам.

Сен кетдинг, сен кетдинг,
Кетмади мендан бу фалак,
Юлдузлар мен билан, мен билан бу гуллар.
Булутлар кетмади, ёмғирлар ёғди,
Қолдилар мен билан сен юрган йўлларинг,
Сен кетдинг.

Сени унутгандим, тақдирга кўниб,
Қисмат қаршисида бошни эгиб жим,
Аммо гулламаган гилосни кўриб,
Ҳайрат ва ҳасратдан йиғладим сим-сим.

Сен кетдинг, сен кетдинг,
Кетмади мендан бу фалак,
Юлдузлар мен билан, мен билан бу гуллар.
Булутлар кетмади, ёмғирлар ёғди,
Қолдилар мен билан сен юрган йўлларинг,
Сен кетдинг. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →