📖 Ҳикоялар

БОЗОРДА (ҳажвия)

2.1К марта ўқилди
БОЗОРДА (ҳажвия)
Бозор айланиб юргандим. Сотувчилардан бири кутилмаганда қўлимга гилос тутқазди.

— Қаранг ширинлигини!.. Худди малласоч қизларга ўхшайди!.. Менга қаранг, нега тескари ўгирилаяпсиз? Сотиб олсангиз-чи!..

— Пулим йўқ.

— Вей, арзонгаровга бервораман.

— Пул йўқ дедим-ку!

— Мана, сизга беш юз бераман. Энди сотиб оласизми?

— Қанчадан ўзи? — сўрадим унинг ҳаракатига тушунмай.

— Килоси беш юз сўм.

— Қиммат экан. Бўпти, мен кетдим!

— Тўхтанг, майли, уч юзга бераман!

— Икки юзга берсангиз, оламан.

— Вей, пул меники бўлса, яна савдолашаяпсизми? Буёққа беринг беш юзни!

— Бермайман. Тўрт юз сўм беринг, ўшанда қайтараман пулингизни.

— Қанча? Иэ, беш юз сўм пулимни олишим учун сизга тўрт юз беришим керакми? Эсингиз жойидами?..

Шу куни сотувчи жуда ёмон аҳволда қолганди. Тўғри, пулини қайтариб бердим. Аммо… Шунчаки эмас… Бир кило гилос эвазига.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →