«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «УСМОНИЙЛАРНИНГ 280 КАНИЗАКНИ СУВГА ЧЎКТИРГАН ШОҲИ…»

Мантиқан олганда, ақл-ҳуши жойида одам бу ишни қилмайди. Энди усмонийлар тарихига яна бир карра назар солсак. Бу империяни ақлан заиф шоҳлар ҳам бошқарган. Масалан, «Муҳташам юз йил» телесериалида ҳам Мустафо ҳазратлари фаолиятига кенг ўрин берилган. У ҳам ўлимини кутиш, жаллодлар кириб келиб бўйнига ипак арқон солишларидан қўрқиш туфайли ақлдан озган ва шу аҳволда империя тахтига-да ўтқазилган. Ана энди сал олдинга қараб юрсак, Кусем султон империяси даврида ҳам унинг кенжа ўғли Иброҳим ақлан заиф бўлган. У ҳам болалигида акаси Мурод тахтга ўтиргач, ўлдириб юборишидан қўрқиш оқибатида ақлдан озганди. Шунга қарамай, Кусем султон вақт келдики, Иброҳимни тахтга ўтқазди. Хўш, ақлан заиф подшоҳ қандай қилиб давлатни бошқарсин? Бунинг устига у ўта жиззаки телбалардан эди.
Шу сабабли Кусем султон давлат бошқарувини яна ўз зиммасига олишга мажбур бўлди. Иброҳимга эса фақат ҳужжатларга, фармонларга имзо қўйиш ва муҳр босиш мажбурияти қолди. Ҳарқалай, бу ишни уддалади. Кусем султон ақлан заиф ўғли давлат ишларига ҳуда-беҳуда аралашиб асаббузарликларга йўл қўймаслиги учун унга ҳамма йўлларни очиб берди. Иброҳим нени хоҳласа шу ишни қилди. Аммо империяга ворислар керак эди. Агар Турхон султондан туғилган икки шаҳзодани ҳисобга олмаса, Иброҳимнинг бошқа фарзандлари йўқ эди. У ҳарамдаги ҳеч бир қизга эътибор бермасди. Кусем султон ўғлининг бу феълидан хавотирга тушиб уни кузатув остига олишни буюрди. Суҳбатга тортдилар, текширдилар, охири Иброҳимнинг қандай аёлларга эҳтироси кучлилиги маълум бўлди. Маълум бўлишича, Иброҳим семиз аёлларни хуш кўраркан. Зудлик билан дунёнинг турли бурчакларидан семиз, лекин гўзал аёллар топиб келинди. Қарабсизки, Иброҳим уларга ўзгача эҳтирос ва эътибор билан ёндаша бошлади. Лекин кунларнинг бирида канизаклардан бири унга хиёнат қилаётганидан хабар топди. Ақлан заиф бўлса-да, рашки кучли экан. Дарҳол бошқа канизакларни сиқувга олди.
Бахтга қарши биронтасидан канизак унга ким билан хиёнат қилаётгани ҳақида хабар эшитмади. Ҳақиқат юзага чиқмади. Шунда ғазабга келган ақлан заиф подшоҳ Иброҳим ўйлаб ўтирмай, фармон эълон қилди. Фармонга кўра, ҳарамдаги барча канизаклар, аниқроғи, 280 нафар канизак Босфорга чўктириб юборилиши лозим эди. Фармон сўзсиз адо этилди. 280 нафар канизакни биттадан қопга солиб, яна қопга тош бойлаб Босфор тубига чўктиришди. Ажали етмаган экан. Уларнинг биригина ўша атрофдан ўтиб кетаётган Англия кемаси экипаж аъзолари тарафидан тортиб олинди. Қолган 279 канизакнинг ҳаммаси ўлим топди.
Ўшанда орадан икки-уч кун ўтгач, балиқчилардан бири Босфор тубига марварид топиш ниятида шўнғиганди. Сув тубида қопларни кўриб қолди ва улардан бирини очди. Не кўз билан кўрсинки, қопда қиз мурдаси ётарди. Жонҳолатда бошқа қопларни ҳам бирма-бир очиб кўрди. Барчасида мурдаларнигина кўрди. Балиқчи шу қадар қўрқиб кетдики, сал бўлмаса, ўзи ҳам ўлаёзди.
Эслатиб ўтамиз, Иброҳим ҳам онаси Кусем султон тарафидан қатл эттирилган. Зиндонда жаллодлар чангалидан халос бўлишга уринаётган ақлан заиф подшо шунда бор овозда «Илойим сен ҳам қийнала-қийнала ўлим топгин» дея онасини қарғаганди. Иброҳимнинг ўлимидан кейин сал ўтиб Кусем султоннинг ўзи ҳам бўғиб ўлдирилди. Фақат қийнала-қийнала ўлим топди. Биринчи бўғишда жаллод вазифасини ўтаган йигит охиригача бўғиб турмаган экан. Канизаклар уни ўлди деб ўйлаб эгнидаги либосларга маҳкамланган олтин-у марваридларни талош қилишга тушган маҳал дафъатан уйғониб кетди. Кусем султонни иккинчи марта бўғишга мажбур бўлишди. Бу сафар у ҳақиқатан жон берди.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!