📖 Ҳикоялар

РАШК ЭНГ ХАВФЛИ ХАСТАЛИК БЕЛГИСИДИР…

1.7К марта ўқилди
РАШК ЭНГ ХАВФЛИ ХАСТАЛИК БЕЛГИСИДИР…
Англиялик 23 яшар қиз Эви Мур севган йигити билан ўзини жуда бахтли ҳис этарди. Аммо кейинги пайтларда ҳеч қандай сабабларсиз уни бировларга рашк қила бошлади. Ўзини ўзи тушунмай қолди. Нима учун кутилмаганда рашк қила бошлаганини англай олмай хуноб бўлди. Аммо орадан қисқа вақт ўтиб ҳаммасини англаб етди. Рашк энг хавфли хасталикнинг бош белгиси экан. Гап шундаки, Эви Мурни бир куни кана чаққан экан. Бироқ у эътибор бериб ўтирмаган. Кейинчалик эса олдин рашк азобини бошдан кечирди. Кейинроқ ўзини ёмон ҳис эта бошлади. Аҳволи шу қадар ёмонлашдики, туққан онаси ва туғишган синглисини танимай қолди. Қизни дарҳол касалхонага ётқизишди. Врачлар Эвига энсефалит ташҳисини қўйишди. Тиббиётда бу хасталик кана чақишидан кейин юзага келиши илгари ҳам кузатилган экан.
Афсуски, ўзи севган, ёруғ дунёга ишонмаган йигит уни ташлаб кетди. Лекин Эви бу айрилиқдан хонумонини йўқотмади. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, 25 ёшли Жорж исмли йигит билан танишиб қолди. Жорж илк учрашувдаёқ унга муҳаббат изҳор қилганди. Эви ўзининг касаллигини тушунтирди. Ўйлаб кўришни маслаҳат берди. Жорж эса эшитишни ҳам истамади ва бир умр севгилисига содиқ қолишга қасам ичди.
Ҳозир улар жуда бахтиёр ва аҳил яшашмоқда экан.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →