Ҳикоя: Хорлик бадали

Каттагина ҳовли. Одмигина уй. Уйдан чиқиб, бироз юргач, томири ердан бўртиб, ҳар тарафга тарвақайлаб кетган боботутга кўзингиз тушади. Боботутга бироз суянган ёғоч чорпоя, унинг устида увадаси чиққан кўрпача, бир хил ҳошияли кир ёстиқ. Кўрпачанинг четида қария инграб ётибди. Чол анча кексайган, эгнида кирдан ялтираб кетган тўн ва сал нарироқда узун пўстин. Чол ёмон туш кўргандек, сесканди. Қуруқшаб қолган оғзи тамшанди, у ёқ-бу ёққа аланглади. Ҳеч ким йўқ. Бундан хўрсинди ва кўзидаги ёш ажин босган юзидан сизиб тушди. Қайта-қайта ютинаркан, қорни очлигини ҳис қилди. Турай деса, мадори йўқ. Ногирон оёғи азоб беряпти. Шоди чол ўйланиб қолди:
«Меҳмондорчиликка кетганмикин?»
Шу пайтда Шоди чол кампири Гулсарани эслади ва унга ўғли Аслиддиннинг берган азобларини дод солиб айтгиси келди.
«Наҳотки мен ардоқлаган биттаю битта ўғлим мени шу кўйга солса?! Наҳот мен ишонган, суйган ўғлимга уруш яралаган битта оёғим етмаётган бўлса?»
Шоди чол ўзига-ўзи савол берар, қаэрда қандай хато ёки гуноҳ қилганини англолмай гаранг эди. У иккинчи жаҳон урушида чап оёғидан яралангандан кейин, оёғи кесиб ташланганди. Мана, ўшандан буён оёқсиз, қўлтиқтаёқда юради. Аммо шукр дейди. Битта оёғи бутун, соғ-саломат юртига қайтиб келди.
Дарвозанинг тақиллаши Шоди чолнинг хаёлини учирди.
— Вой-ву, сассиқ… — деди кичик набираси Миролим. — Ая, овқатга қорним тўймади, уйдаги гўжадан солиб беринг.
— Хўп, болам. Менга қаранглар, даданг келгунча тезда ҳовлини йиғиштириб қўйинглар. Анави чолга ҳам қаранглар, — деди Омина опа.
Шоди чол ўзини ухлаганга солди. Барча гапларни эшитса-да, ичига ютди. Томоғига аччиқ нарса тиқилгандай бўлиб, кўзларини юмди. Бу пайтда набиралари иссиққина уйда гўжа ичишарди. Лоақал қизи Ойнаво ҳам хабар олмайди.
«Э, нималар деяпман, ўйлади чол. — У ҳам бировнинг хасми. Ўзи билан тиниб-тинчиб юргани маъқул. Кичкинасининг тоби йўқ, деб эшитгандим, яхшимикин? Нима бўлганда ғам тинч бўлсин-да».
Чол шундай ўйлар билан қўлтиқтаёғини олди. Секин чорпоядан тушаркан, уй ичидан келаётган иссиқ патирнинг ҳиди димоғига урилди.
«Меҳмондорчиликдан олиб келинган чоғи?» ўйлади чол. Уйдагилар жиззали патирни еб турганида, чол эшикнинг тирқишидан секин мўралади. Лабини ялади. Эшикни очиб, ичкари юрди. Қорни очиқиб, жизза патирга қаради.
— Ҳа, наъшангиз қочдими, чол? Чиқинг, тез бу ердан, хонанинг ҳавоси бузилади, — деди бурнини жийирганча келини Омина олақараш қилиб.
Шоди чол дастурхондаги патирни оласолиб, уйни тарк этди. Чорпояга чиқди. Тамшаниб, патирнинг ярмини еди. Елкасидан тоғ ағдарилгандай бўлиб, қолганини ёстиқ тагига солди. Ёстиққа бошини қўйиб, яна ўйга чўмди.
Қишлоқда ҳам, туманда ҳам энг кўп нафақа оладиган киши Шоди чол бўлади. Байрамларда давлатдан мукофотлар, машина ҳам берилган. Кошкийди, шу пулларни ўзи олса. Аслиддин ҳам чолнинг пулларига ишониб, бир ишнинг бошини тутмаган. Анави заҳри қотилдан ичиб олади-да, машинани у ёқдан-бу ёққа ҳайдайди. Бир йилга бормай, машинани бузиб, гаражга солди-қўйди.
Чолнинг кечки совуқдан эти жунжикар, узун пўстиндан оёғи чиқиб турарди. Чол хаёлида гапирарди. Нега уруш совуқларини кўрган, забардаст, юрса оёқларидан ўт чақнайдиган йигит шу аҳволга тушган?..
Ота совуқдан ингради ва ўйлади: «Ўғлимни чақираман!»
— Асли… Асли… болам, — овози титраб чиқди чолнинг.
Тун қоронғиси қишлоқни мавҳ этган, узоқ-узоқлардан итларнинг овози эшитиларди. Чол ўғлини анча пайт чақирди. Аммо ичкаридан на ўғли, на келини ва на набиралари чиқди. Чолнинг кўзларидан алам, нафрат ва умидсизлик ҳисси тўкиларди.
Эрталаб набираларининг шовқинидан уйғониб кетган чол мажолсиз кўзларини очиб, атрофга боқди. Асқар билан Миролим ўйнаб юришибди. Бироз ўтгач, болалар уйга кириб кетишди. Анчадан кейин қўлларида нон, майиз билан кўча тарафга кетишди. Чол ёстиқ тагидан кечаги жиззали патирни олди. Қотиб тараша бўлибди. Тамшаниб, еди-да, ярмини яна олиб қўйди.
Дарвоза оҳиста тақиллаб, кимдир ичкарига юрди.
— Шоди ота, уйдамисиз? — томоқ қирди ён қўшниси Карим чорпоя томон яқинлашиб келаркан.
— Ассалому алайкум, Шоди ота, яхшимисиз, бардам-бақувватмисиз? Бир хабар олай, деб киргандим. Тузукмисиз?
Чолнинг юраги тўлиб турган эканми, ёш боладай ютиниб йиғлади.
— Карим, менга бу азоблар қаэрда қараб турувди?! У-ху-у-ху… — йўталди чол.
— Тинчликми, Шоди ота, аҳволингиз яхшими?
Карим шундай савол берди-ю, ўзи уялди. Чунки чолнинг юз-кўзидан аҳволини билса бўларди. Карим чорпояга ўтирди.
— Аслиддин қани, уйдами? Келин-чи?
Нотаниш овозни эшитган чоғи, хўппа семиз, гавдали одам лабини ялаб, бамайлихотир чиқди.
— Ҳа, намунча бақирасиз, Карим ака? — дея кекирди Аслиддин.
— Ўв, менга қара, — алам билан гапирди Карим, — отангни бунча қийнайсан ноинсоф?! Аҳволига бир қара, на уйингга киргизибсан, кечки совуқдан қалтираб ўтирибди.
Аслиддин бу насиҳатларни кўп эшитганидан ижирғаниб турарди.
— Эй, менга қара, овқатидан хабар олмайсан, бу бир, олдига қўйган товоғинг ит ялоғидан баттар, ичидаги ўн кунлик ювиндини ўзинг ич, тушундингми, садқаи одам кет-э! — деди жаҳл билан Карим.
— Менга қаранг, Карим ака, ота меники, хоҳласам қарайман, хоҳламасам қарамайман, ишингиз бўлмасин! — деди қўлини пахса қилиб Аслиддин.
Шоди чол мунгли кўзларини мўлтиратиб турарди.
— Отахон, хафа бўлманг, келинингиз Мавлудага айтаманҳали овқат олиб чиқиб беради. Бу гўрсўхта ўғлингиз ҳали жазосини олади, виждонсиз…
Карим умидсиз қўл силтади ва шаҳд билан уйига йўл олди. «Билганингни қил» дегандай, Аслиддин ҳам уйига кириб кетди. Ўртада яна чол иложсиз қолаверди.
Шоди бобонинг кунлари шундай маъносиз ўтар, тобора аҳволи оғирлашиб борарди.
Кеч куз. Шамол увлайди. Баргсиз дарахтларни шамол тинимсиз савалайди. Қоронғи, осмонда ой ҳам йўқ. Чироқлар ўчган. Шоди чол Аслиддиндан хавотир олиб, қўлтиқтаёғи билан дарвоза тарафга юрди. Унинг кўзи ўтмас эди. Кўп йиғлагани учунми ё совуқларда кўзининг нури кетдими, ўзи ҳам билмайди. Оёғи нимагадир тарақлаб тегди, сўкинди. Дарвозани пайпаслаб топгандай бўлди. Кимдир ғудраниб, гапирганини эшитди:
— Ҳа, нимага бу ерда санғиб юрибсиз?..
— Болам, кечга қолдинг, хавотир олдим. Кун совуқ бўлса, бугун ёмғир ёғади, шекилли, уйга кириб ётсам, девдим, болам.
Аслиддин боя чол урилган нарсага урилиб, гандираклади. Жаҳли чиқиб, нима қиларини билмай, гарангсиди.
— Менга қаранг, анави куни олган пенсиянгиз қани? Омина сўраса, бермасмишсиз.
Аслиддин чолнинг елкасига қўл ташлади. Чол индамади.
— Сизга гапиряпман! — овозини баландлатди Аслиддин.
— Йўқ, — кескин жавоб берди чол. — Ўлимлигимга олиб қўйдим. Сенга куним қолиб, нима кўрдим?..
— Нимага йўқ, нимага?! — ғазабга тўлди кўзлари ўғлининг.
— Пул сўрагинингча уйдан жой берсанг бўлмасмиди, падаркуш…
Шоди чолнинг овози титраб, баланд эшитилди.
Аслиддин маст-аласт тебранди. Отасининг сўзлари асабини ўйнатди. Нима қилаётганини билмай, нафрат билан отасига қаради. Мастлик уни гирдобига тортди ва ўз отасини ваҳшийларча савалади.
— Ҳамманг бир гўрсанглар, ҳали мен сенларга падаркуш бўлдимми?.. Мана… Мана…
Бундай ҳолатга чидолмаётгандек осмон ҳам гумбурлар, чинқирар, йиғлаётгандек, ёмғир томчиларди…
* * *
Эрталабдан кўнгли беҳузур бўлиб, ғалати тушларидан ухлолмаган Ойнаво тура солиб рўмолини ўради. Муздек сувга юзини ювди. Эрини уйғотди:
— Аъзам ака, болаларга қараб туринг, мен отамникига кетяпман, — деди тахмонга кўрпаларни йиғар экан аёл.
— Намунча, эрталабдан тушингга кирдими? — ўгирилиб ётди Аъзам.
— Билмадим, бориб кўрмасам, кўнглим жойига тушмайди.
Дарвоза ланг очиқ турар, ҳовли эса жим-жит.
— Дада, қаэрдасиз? Аслиддин? — титрарди Ойнаво.
— Ойнаво… қизим… — Оғил томондан овоз эшитилди.
— Дадажон! — Ойнаво югуриб оғилга кирди. Чолни суяб ташқарига олиб чиқди. Чолнинг юзи моматалоқ бўлиб шишганди.
— Вой, дада, юзингизга нима қилди?
— Қизим… укангни ча-қ-қир, т-т-тез бў-л-л, — секин-секин нафас оларди чол.
— Аслиддин! — жон ҳолатда бақирди Ойнаво. — Келин, қарасаларинг-чи, ёрдам беринглар…
Зинали эшик шаҳд билан очилиб, ичкаридан Омина, кейин Аслиддин чиқди.
— Ота, ота, сизга нима бўлди? — куйинган бўлди Омина келин.
— Нимага қарамайсизлар, одамлар айтса, ишонмабман, менинг кўзимга эканда-а, ҳа, эссиз нима қилдиларинг отамни. Аслиддин, гапир? — йиғлади Ойнаво.
Шовқин-сурондан Карим югуриб келди. Чолни чорпояга ётқизишди. Аслиддин эса кеча қилиб қўйган ишини элас-элас эслаб, қўрқиб кетди. Шоди чол гапиришга қийналар, тез-тез нафас оларди.
— Қизим… Ойнаво…
Ойнаво чолнинг оғзига сув томизиб, алам билан йиғларди.
— Сендан розиман, болам… — ўксиниб гапирди чол. — Укангни ёлғизлатиб қўйма, мендан рози бўлинглар…
Чол яна алланималар деди. Аммо унинг сўзларига ҳеч ким тушунмади. Еру кўкни аламли чинқириқ эгаллади.
* * *
Шоди чолни тупроққа қўйишди. Кунлар ўтди, ойлар ўтди. Шоди чол ҳамманинг ёдидан чиққандек бўлди. Аммо баъзиларга чолнинг ўрни билинди. Энди Аслиддин ва унинг танноз хотини пулсиз қолишди. Машинани ҳам сотиб, еб бўлишди. Бойлик ва пулга ўрганган Омина энди Аслиддинга пул топишни айтиб, уйдан чиқариб юборарди.
— Сиз тайёр пул манбаини ўлдирдингиз, энди ўзингиз пул топиб келинг, бўлмаса, сирингиз очилади.
Иложсиз қолган Аслиддин тоғаси Амирнинг фермасидан битта от олди. Арава харид қилди. Айни кузги йиғим-терим пайти кечаси билан бировларнинг жўхори поясини уйига ташир, соат кечки ўн иккиларда бозорга, қўшниларининг юкини, мол ва озиқ-овқатларини оборарди. На уйқуда, на еб-ичишда ҳаловат бор. Гавдали ва семиз йигитдан асар ҳам қолмаган, озиб чўпдай бўлиб кетган эди.
Қишнинг изғирин кунлари. Шоди чолнинг вафотига ҳам беш йил бўлди.
Аслиддин уйига келди. Унинг иситмадан танаси қақшар, кўзлари киртайиб, қувватсиз эди.
— Яна нимага келдингиз? Топган пулингизнинг тайини йўқ. Яна овқат ейман дейсизми, менга қаранг, боринг, анави товуқхона олдидаги ҳужрага бориб ётинг, — дея Омина уй эшигини зарб билан ёпиб, кириб кетди.
Ҳужра қоронғи ва ваҳимали эди. Деразадан тушаётган озгина ёруғ отасидан қолган увада кўрпача ва ҳошияси бир хил иккита ёстиқни кўрсатиб турарди. Аслиддин алам билан ўкирди. Ўзини кўрпача устига ташлади. Шу зайлда ухлаб қолди. Тушига отаси кирди. Ўғлига орқа ўгирган, мунгли кўзларини қадаб турар эди. Иккинчи томондан онаси пайдо бўлди. Онаси қон-қон йиғлар, бошини сарак-сарак қилиб, дод соларди. Кейин бирдан нур йўқолди. Қоронғилик доми Аслиддинни ютиб юборди. Оминанинг жарангли кулгиси, онасининг йиғиси ва отасининг дийдаси намоён бўлди-ю, сесканиб тушди. Танаси чўғдай ёнар, жони чиққудек нафаси бўғилар, кимдир бўғаётгандек типирчилар эди. Шу пайт ҳужра эшиги шаҳд билан очилди.
— Менга қара, тур, бозорга кетадиган Маҳсум этикдўз билан отарчи Охун келибди. Нарсаларини аравангга ортда, бозорга жўна! — бақириб гапирди Омина.
Итоаткор қулдай тебраниб-тебраниб, ҳужрадан чиққан Аслиддин номус қилганиданми, қишлоқдошлари олдида ўзини тутишга ҳаракат қилди. От-аравани қўшиб, уларнинг нарсаларини ортди ва бозорга кетди. Йўлда бирдан кўз олди қоронғилашди.
— Асли ака, тузукмисиз? — хавотир билан гапирди Маҳсум этикдўз.
— Ҳа-а… — овози зўрға чиқди эркакнинг.
Аслиддин отни боғлаб, аравани бозор четига олиб борди. Мажолсиз арава сатҳига йиқилди. Кўз олдига отасининг ўлими келди. Аёвсиз оғриқ ва танасининг зирқираши юрагига санчиқ берди. Опаси Ойнаво, ўғиллари кўз олдида гавдаланди. Ёмғир аралаш қор ёғарди. Аслиддиннинг тили калимага келмасдан, юрагига нимадир тиқилди. Чин дунёга кўзлари очиқ кетди.
Сўнгсиз надомат ва афсуслар, турли тақдирлар ва хатолар, бахтли ва бахтсиз умрларни кўрган осмон ҳам, бу гал қўл силтагандек, бемалол турар, маржондек ёмғирлар қорга айланган эди…
— Жала қуйиб, бозор ҳам бозор бўлмади, иэ, манави одам ўлиб қолганга ўхшайди, — деди кимдир.
— Бу Аслиддин ака-ку, вой бечора, ҳеч кимнинг бошига солмасин, яқинларига хабар бериш керак, — деди Маҳсум этикдўз.
Кимдир ачинар, кимдир афсусланар, кимдир эса ёқасига туфларди.
Карим ака бозорлик қилиб қайтар экан, мудҳиш воқеанинг устидан чиқди.
— Қарғиш ёмон, ҳа, хом сут эмган банда ўз келар кунини билса-да, гуноҳ соясида яшайвераркан-да, — дея оғир хўрсинди Карим ака.
Маҳсум этикдўз от-аравани қўшди. Карим ака билан икковлашиб майитни аравага ортишди ва қишлоқ томон йўл олишди….

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!