✍️ Шерлар

Ҳой, оқ илон, оппоқ илон

6.3К марта ўқилди
Ҳой, оқ илон, оппоқ илон
Ҳой, оқ илон, оппоқ илон,
Ойдинда ётганинг қани?
Сен-ку мени ёмон дединг,
Яҳшини топганинг қани?

Хой, оқ илон, оппоқ илон,
Тўнингни ташлаб кетма.
Олиб-олиб, менга ёмон
Кунингни ташлаб кетма.

Ана, унинг тили узун,
Менинг дилим узундир.
Ана унинг қўли узун,
Менинг йўлим узундир.

Узун-узун ишончларим
Жон жойида узилди.
Юракдаги ишонч уйи
Тикланмасдан бузилди.

Хой, оқ илон, оппоқ илон,
Тўнингни ташлаб кетма.
Олиб-олиб, менга ёмон
Кунингни ташлаб кетма.

Хой, оқ илон, оппоқ илон,
Тишингдаги захарми?
Қон йиғлатиб мени кўп ёмон
Куйдирганинг сахарми?

Эшикларни йиғлаб ёпдим,
Эшигингни ёпгин, ёр.
Мен-ку сени суйиб топдим,
Сен Ҳудодан топгин, ёр.

Хой, оқ илон, оппоқ илон,
Ойдинда ётганинг қани?
Сен-ку мени ёмон дединг,
Яҳшини топганинг қани?

Хой, оқ илон, оппоқ илон,
Тўнингни ташлаб кетма.
Олиб-олиб, менга ёмон
Кунингни ташлаб кетма...

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →