🎵 Қўшиқ матнлари

Дилдора Ниёзова - Эҳ аёллар

1.9К марта ўқилди
Дилдора Ниёзова - Эҳ аёллар
Бир пайтлар аёллар гулдай нозик ҳур эди,
Эркаклар ҳам рашки зўр, кўксида ғурур эди.
Билмам бизга не бўлди, ҳаёт ўзгардимикан?
Охиратнинг дараги – аёл устун бўлдими?

Билмам бизга не бўлди, ҳаёт ўзгардимикан?
Охиратнинг дараги – аёл устун бўлдими?

Эҳ аёллар, аёллар, сиз Лайли-ю Зуҳролар,
Қадрингизни тўкдими зеб-у, зар-у, тиллолар?
Эҳ аёллар, аёллар, биз ҳаёли зеболар,
Қадримизни тўкдими ўткинчи мол-дунёлар?

Эркакман, деган олсин аёлининг кўнглини,
Шунда дунё жаннат бўлар, ҳар ким билса ўрнини. (х2)
Қирқ кокилда 40 та ноз ўйнаса яхшимасми?
Шу ноз билан ёр жонин қийнаса яхшимасми? (х2)

Эҳ аёллар, аёллар, сиз Лайли-ю Зуҳролар,
Қадрингизни тўкдими зеб-у, зар-у, тиллолар?
Эҳ аёллар, аёллар, биз ҳаёли зеболар,
Қадримизни тўкдими ўткинчи мол-дунёлар?

Ойдек орзу яралди юрагим орасида,
Ором олсин аёллар ёрининг соясида. (х2)
Қирқ кокилда 40 та ноз ўйнаса яхшимасми?
Шу ноз билан ёр жонин қийнаса яхшимасми? (х2)

Эҳ аёллар, аёллар, сиз Лайли-ю Зуҳролар,
Қадрингизни тўкдими зеб-у, зар-у, тиллолар?
Эҳ аёллар, аёллар, биз ҳаёли зеболар,
Қадримизни тўкдими ўткинчи мол-дунёлар? {х2}

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →