🎵 Қўшиқ матнлари

Бахтиёр Раҳмонов - Алла (Зирапча кўрсатувига соундтрацк)

5.1К марта ўқилди
Бахтиёр Раҳмонов - Алла (Зирапча кўрсатувига соундтрацк)
Ўхшамайсан калондимоғ бировларга,
Тавозе ила туришингни севаман, бас.
Рўмолингга осилган ғов синовларга
Сабр сўраб юришингни севаман, бас.

О Мастура, чарчамагин зикр айтиб,
Сендайлар бир келар ёки келмас қайтиб.
Рўмоллилар ноёб бўлиб кетган пайти
Рўмол ўраб юришингни севаман, бас.

О Муслима, сени қандай она туққан?
Билмам, сенга бундай иймон кимдан юққан?
Ҳижолатдан назаримни ерга буккан,
Ерга қараб юришингни севаман, бас.

Ишонсанг гар, термулмадим юзингга ҳеч,
Кўзим узоқ боққан эмас кўзингга ҳеч.
Мени ошиқ демасинлар ўзингга ҳеч,
Ҳақни яхши кўришингни севаман, бас.

(Десангиз, англасин Мардум дилимни,
Ёт халқ ҳам тушунсин менинг тилимни.
Дунёвий илмми, диний илмми,
Яратган Роббингиз номини ўқинг.

Кўнглингизда борми заррача иймон,
Иймондошим, сизнинг ғамингиз ейман.
Яратган Роббингиз сўзила дейман,
Яратган Роббингиз номила ўқинг. )

О Мастура, чарчамагин зикр айтиб,
Сендайлар бир келар ёки келмас қайтиб.
Рўмоллилар ноёб бўлиб кетган пайти
Рўмол ўраб юришингни севаман, бас.

Мени ошиқ демасинлар ўзингга ҳеч,
Ҳақни яхши кўришингни севаман, бас.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Қўшиқ матнлари

Соундтрацк - Жоним мени жоним

16-апрел, 20203.8К