🎵 Қўшиқ матнлари

Фаридам - Изладим

2.2К марта ўқилди
Фаридам - Изладим
Мен сизни олов ичра бир оҳ бўлиб изладим,
Юрак-бағрим соғинчга паноҳ бўлиб изладим. (х2)
Рост айтиб, гул тутдилар, дил тутдилар нетарман,
Бегона из тушмаган даргоҳ бўлиб изладим. (х2)

Изладим, изладим, бир оҳ бўлиб изладим,
Изладим, изладим, даргоҳ бўлиб изладим.
Юрак-бағрим соғинчга паноҳ бўлиб изладим,
Бегона из тушмаган даргоҳ бўлиб изладим.

Сочларим қоп-қорадур, қоп-қорадур кўзларим,
Қораланган кунларга ҳамроҳ бўлиб изладим. (х2)
Товонимда тиканлар, тошларда лоларанг сўз,
Ситамларга сабрли сайёҳ бўлиб изладим. (х2)

Изладим, изладим, бир оҳ бўлиб изладим,
Изладим, изладим, даргоҳ бўлиб изладим.
Юрак-бағрим соғинчга паноҳ бўлиб изладим,
Бегона из тушмаган даргоҳ бўлиб изладим.

Изладим, изладим, бир оҳ бўлиб изладим,
Юрак-бағрим соғинчга паноҳ бўлиб изладим.
Бегона из тушмаган даргоҳ бўлиб изладим.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Қўшиқ матнлари

Соундтрацк - Жоним мени жоним

16-апрел, 20203.8К