🎵 Қўшиқ матнлари

Фахриддин Умаров - Сочинг

1.6К марта ўқилди
Фахриддин Умаров - Сочинг
Гарчи жонсиздир сочингнинг толаси, {х2}
Қанча жонлилар анинг овораси. {х2}

Талпинур кўнгил қуши қуш каби, {х2}
На бўлур бечора дилнинг чораси? {х2}

Кўкка боқдинг, қошларингни ёй қилиб, {х2}
Энди чақнайди кўзингнинг зораси.

Ой қаройиб, кун тутилғай дейдилар, {х2}
Тўқнашиб қолса кўзимиз қораси. {х2}

Мен муҳаббат даштида тердим гуллар,
Сандин айлансин фалак сайёраси. (х2)

Пора-пора қил, дединг ағёрни, {х2}
Мен ўзим шу сўзларинг дилпораси. {х2}

Ой қаройиб, кун тутилғай дейдилар, {х2}
Тўқнашиб қолса кўзимиз қораси. {х2}

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Қўшиқ матнлари

Соундтрацк - Жоним мени жоним

16-апрел, 20203.8К