Ҳилола Ҳамидова - Қалби кўр

Кўзларим ёш тўкди тим-тим,
Севганим билмадинг лекин.
Беролмадинг, меҳр эди текин,
Эй, қалби кўр.
Аччиқ сўзларингга кўндим,
Ёнингда гул эдим – сўндим.
Ишонмасдим, кўзимла кўрдим,
Хиёнатингни, қалби кўр.
Ташлаб кетдинг, энди қайтма,
Ёлғон қўшиғингни менга айтма,
Эй қалби кўр, сенсиз ҳаммаси зўр. (х2)
Севгинг ила яшар эдим,
Ёнингга кўп шошар эдим,
Шунчалар қадрсизмидим,
Эй, қалби кўр?
Таърифингга бу тил ожиз,
Севар эдим сени холис.
Аталгансан деб “виждонсиз”,
Эй, қалби кўр.
Ташлаб кетдинг, энди қайтма,
Ёлғон қўшиғингни менга айтма,
Эй қалби кўр, сенсиз ҳаммаси зўр. (х2)
Севганим билмадинг лекин.
Беролмадинг, меҳр эди текин,
Эй, қалби кўр.
Аччиқ сўзларингга кўндим,
Ёнингда гул эдим – сўндим.
Ишонмасдим, кўзимла кўрдим,
Хиёнатингни, қалби кўр.
Ташлаб кетдинг, энди қайтма,
Ёлғон қўшиғингни менга айтма,
Эй қалби кўр, сенсиз ҳаммаси зўр. (х2)
Севгинг ила яшар эдим,
Ёнингга кўп шошар эдим,
Шунчалар қадрсизмидим,
Эй, қалби кўр?
Таърифингга бу тил ожиз,
Севар эдим сени холис.
Аталгансан деб “виждонсиз”,
Эй, қалби кўр.
Ташлаб кетдинг, энди қайтма,
Ёлғон қўшиғингни менга айтма,
Эй қалби кўр, сенсиз ҳаммаси зўр. (х2)
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!