🎵 Қўшиқ матнлари

Соундтрацк - Жоним мени жоним

3.8К марта ўқилди
Жимжитлик сирдошим, қаерда қуёшим?
Отмаяпти тонглар, юракда кўз ёшим.
Келганида саҳар уйғонади шаҳар,
Оғирлашмоқда менинг ҳолим кундан кун баттар.

Жоним, менинг жоним,
Чақирсам сени, жавоби оддий акс садо.
Жоним, менинг жоним,
Менга не бўлди, не бўлди, қилдимми хато?

Йўқ, йўқ, унутолмайсан,
Ахир шунча гўзал кунлар эртак эмасди.
Йўқ, йўқ, унутолмайсан,
Гар унутсанг, танангдаги – юрак эмасдир.

Ақлдан озаман, нелардир ёзаман,
Энди илҳомларим – сендан қолган лаб бўёғи.
Сезмайман ўзимни, юмаман кўзимни,
Секин кўникаман, ёлғизлик энди бу ёғи.

Жоним, менинг жоним,
Чақирсам сени, жавоби оддий акс садо.
Жоним, менинг жоним,
Менга не бўлди, не бўлди, қилдимми хато?

Йўқ, йўқ, унутолмайсан,
Ахир шунча гўзал кунлар эртак эмасди.
Йўқ, йўқ, унутолмайсан,
Гар унутсанг, танангдаги – юрак эмасдир.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →