📖 Ҳикоялар

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ

2.9К марта ўқилди
ИБРАТЛИ ҲИКОЯ
Бир куни фаришталар бекорчи бўлиб, бир эрмак қидириб қолишибди. Шунда улардан бири: - Келинг, одамзоддан бирор нимасини ўғирлаб олиб, яшириб қўямиз, - дебди.

Фаришталар узоқ тортишиб, одамдан бахтни ўғирлашга келишиб олишибди. Лекин уни қаерга яшириш мумкин? Бир фаришта таклиф киритибди: - Яхшиси уни энг баланд тоғнинг энг баланд чўққисига яширамиз. - Йўқ, бўлмайди.Одамзод тоғнинг чўққисига чиқа олади.Биттаси топиб олса, қолганлари хам бирпасда бахтини топиши мумкин, - дебди бошқаси. -Унда денгизнинг тубига яширамиз. - Йўқ,бўлмайди. Одамзод ақл-заковатини ишлатиб,денгиз тубига хам етиб боради. - Бошқа сайёраларга … - Бўлмайди, ақл-заковати билану ерга хам етиб бориши мумкин.

Улар бахтни қаерга яшириш масаласида тортишиб,тортишиб чарчаганларида бир фаришта айтиб қолибди: - Бахтни қаерга яширишни мен биламан! Уни одамнинг ўз қалбига яшириш керак. Шунда одамзод бахтини ташқаридан қидираверади, қидираверади. Фаришталар шунга кўнишибди. Шундан бери одамзод ўзичига назар солиш ўрнига бахтини нуқул ташқи оламдан қидириб юрар эмиш.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →