📖 Ҳикоялар

Энг буюк бойлик

2.6К марта ўқилди
Энг буюк бойлик
Табассум қилиб турган биродаринг,
Яхшиликни ҳис эттирган дўстинг ва вужудингдаги сиҳҳатликдир.
🍃
Кўнглингга балолар келганда табассум ила қаршила.
Шукр ва сабрни ўрганаётган экансан қўрқма!
Сенга ризо мақоми яқиндир...
🍃
Бахтли бўлиш сиррини Ҳазрати Пайғамбар алайҳис саломдан ўрган. Аллоҳ таоло сенга нимани берса, ўшанга рози бўл!
Бошингга келган дардга, балога рози бўлиб, оҳ-воҳ қилмасанг сенга ўша замон жаннат эшиги очилади.
Агар ғам элчиси сенга келса, уни қадрдон дўстингдек кутиб ол, уни қучоқла.
Зотан у сенга бегона эмас, у билан ошнолигинг бор.
Севгилингдан келган жафога жавобан асло юзингни буриштирма, уни хурсандчилик билан:
- "Марҳабо, хуш келдинг!" - деб, кутиб ол.
Уни юзингда табассум ва тилингда ширин сўз билан кутиб олгин ки,
кўнгил олувчи ва ўхшаши йўқ у борлиқ, ёқимсиз бўлган ёпинчиғини устидан олиб ташласин ва гўзаллигини ўртага чиқарсин!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →