🍲 Пазандалик

"Иссиқ шоколад" ичимлиги

1.4К марта ўқилди
"Иссиқ шоколад" ичимлиги
Бу жуда ҳам ажойиб! Мўжизавий лаззатланиш бахтини тақдим этади. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барча учун маъқул бўлади. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 1 стакан сут
  • 1 ош қошиқ какао кукуни
  • 2 ош қошиқ шакар
  • 1 чой қошиқ крахмал
  • 2 дона тухум сариғи
"Иссиқ шоколад" ичимлигиТайёрлаш усули:
1. Иссиқ сутга шакар, какао кукуни, крахмални солиб, аралаштиринг.
"Иссиқ шоколад" ичимлиги2. Тухум оқдан сариқларини ажратинг. Тухум сариқларини сутли аралашмага, доим венчикда аралаштирган ҳолда солинг.
"Иссиқ шоколад" ичимлиги3. Аралашмани сув хаммомига қўйинг. Доим аралаштирган ҳолда 10 дақиқа, қуюқ масса ҳосил бўлгунга қадар тайёрланг.
"Иссиқ шоколад" ичимлиги4. Тайёр, нозик ва мазали шоколадни дарҳол яқинларингизга тақдим этинг.Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!