Пирог тайёрлаш - ретсепти, сирлари, оддий ва мазали пироглар пишириш усуллари, қадамлар

Пирог – бу одатда начинкаси бўлган хамирли пишириқдир. Унинг очиқ ва ёпиқ тури мавжуд: очиқ турдагисида начинка хамир устида турса, ёпиқ турдагисида начинка хамир ичида бўлади. Мазали пироглар тайёрлашнинг кўплаб ретсептлари мавжуд: олмали, лимонли, мурабболи, гўштли, қатиқли пирог ва кўплаб бошқа турдагилар. Агар сизни оддий пирог пишириш усуллари қизиқтираётган бўлса, қуйида ушбу пишириқнинг энг содда ва мазали ретсепти келтирилади.
КЕРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР
Пирог ретсепти қуйидагилардан иборат:
5 ош қошиқ маргарин ёки сариёғ
1 стакан шакар
4 та тухум
1 чой қошиқ ванилин
ярим стакан қатиқ ёки сут
1,5-2 стакан ун
1 чой қошиқ сиркада сўндирилган истеъмол содаси
ОДДИЙ ПИРОГ ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ
Тухум ва шакар санчқи ёрдамида енгил кўпиртирилади.
Аралашмага ёғ, ванилин ва қатиқ ёки сут қўшилади, енгил аралаштирилади
Сўнг сиркада сўндирилган истеъмол содаси ва ун қўшилиб, суюқ хамир тайёрланади.
Хамир аралаштирилади, унинг қуюқлиги қаймоқдек бўлиши керак.
Таъбга кўра хамирга майдаланган ёнғоқ, бодом ёки лимон седраси қўшиш мумкин.
Хамирни шаклга солиб, 180-200 ºЦ ҳароратда 40 дақиқача печда пишириш керак.
Тайёр бўлган пирог совутилиб, устидан қанд упаси сепилиб, дастурхонга тортилади.
Агар мевали пирог тайёрлаш истаги бўлса, шаклга хамирнинг ярмини солиб, устидан мева бўлакларини териб (масалан олмали пирог пишириш учун), устидан хамирнинг қолган қисмини қуйиб, печга солиш керак.
Зебра пирог пишириш учун тайёр бўлган хамир тенг икки қисмга бўлинади, бирига какао солиб, аралаштирилади. Даставвал шаклга какосиз хамир солиниб, устидан ингичка қилиб каколи хамир қуйиб чиқилади. Бунда хамир оқими билан турли нақшлар чизиш мумкин.
ПИРОГ ПИШИРИШ СИРЛАРИ
Пироглар тайёрлашда улар мазали чиқиши учун ўз сирлари мавжуд:
Энг биринчи шарт – хамир ҳаводор, яхши кўтарилган бўлиши. Шунинг учун унни яхшилаб элашни унутманг.
Хамирга истеъмол содаси ва ванилинни ортиқча солиб юборгандан кўра, камроқ солиш яхшироқдир.
Пирог янгилигини узоқроқ сақлаб туриши учун унга ўсимлик мойи қўшилади.
Пирог совумагунича уни кесмаслик афзал. Аммо бу зарур бўлса, пичоқни қайқон сувда иситиб, тезда артиб, сўнг кесган маъқул.
Агар пирог противендан олиниши қийин бўлса, бунда ипдан фойдаланиш керак.
Агар пирог учун начинка ўта суюқ бўлса, унга 2-3 қошиқ эзилган қаттиқ нон ёки крахмал қўшиш кифоя.

Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!