🍰 Ширинликлар

Ванилинли панна котта десерти

1 дақиқа 45К марта ўқилди
Ванилинли панна котта десерти
Байрам дастурхони учун ажойиб танлов! Таомномага ўзгартириш киритишнинг вақти келди. Тайёрланиши оддий, натижаси эса байрам дастурхонида барчани лол қолдириши турган гап. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 500 мл қаймоқ
  • 50 грамм шакар
  • 8 грамм желатин
  • Ванилин таёқчаси ёки 4 грамм ванилин шакари
Ванилинли панна котта десертиТайёрлаш усули:
1. Желатинни қайнатиб, совутилган сувда, қоғозида кўрсатилган вақт бўйича уютинг.
Ванилинли панна котта десерти2. Қаймоқни кастрюлкага солинг, ванилин таёқчасини икки қисмга бўлинг ва қаймоқ билан бирлаштиринг. Шакарни солинг ва оловга қўйинг.
Ванилинли панна котта десерти3. Қайнаш даражасига олиб боринг ва желатинни солинг. Желатин эригунга қадар оловда бир хил масса ҳосил бўлгунга қадар аралаштиринг.
Ванилинли панна котта десерти4. Сўнг, оловдан олинг ва ванилин таёқчасини олиб қўйинг. Аралаштиринг.
Ванилинли панна котта десерти5. Тайёрланган аралашмани қолипларга қуйиб чиқинг. Қолиплар бўлмаган тақдирда аралашмани пиёла ёки косачаларга ҳам қуйишингиз мумкин. Десертни музлатгичга бутунлай совутишга қўйинг. Бу жараён тахминан 2 соат вақтни ўз ичига олади.
Ванилинли панна котта десерти6. Белгиланган вақт ўтиб тайёр десертни эхтиёткорлик билан қолиплардан десерт учун тайёрланган идишга солинг. Бу жараён осонлашиши учун десерт тайёрланган идишни 1-2 дақиқага иссиқ сувда ушлаб туринг.

7. Тайёр десертни ҳоҳишингизга кўра қирғичдан чиқарилган ёки эритилган шоколад билан безатинг. Нозик десертни дастурхон даврасига тақдим этинг.Ёқимли иштаха!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →