Ош тайёрлаш ретсепти - масаллиқлар, пишириш босқичлари, усуллари, сирлари

Ош тайёрлаш ретсепти юзлаб, минглаб турларга эга. Ҳар бир ошпазда ушбу миллий таомни тайёрлашнинг ўз усули ва ошпазлик сирлари бор. Ош паловнинг энг таниқли тури – ўзбек ошидир.
ОШ ТАЙЁРЛАШ УЧУН КЕРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР
Мазкур мақолада келтириладиган палов ретсепти учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
1 кг гуруч
1 кг қўй гўшти
1 кг сабзи
300 мл ўсимлик мойи
4 та ўртача пиёз
2 та аччиқ қалампир
2 бош саримсоқ
1 ош қошиқ зира
1 чой қошиқ кашнич уруғлари
таъбга кўра туз.
ОШ ПАЛОВ ТАЙЁРЛАШ БОСҚИЧЛАРИ
Тайёрлаш вақти: 2,5 соат | Портсиялар сони: 10
1-ҚАДАМ
Гуруч бир неча марта тоза сувда ювиб олинади. Сўнгги марта ювганингиздан қолган сув тўлиқ шаффоф бўлиши керак.
2-ҚАДАМ
Гўштни ювиб, кубик шаклида бўлаклаб олинг. Пиёз ва сабзи пўстидан тозаланади. 3 та пиёз ингичка яримҳалқа, сабзини эса узун 1 см`лик сомонча қилиб кесиб олиш керак. Саримсоқ устки қават пўстидан тозаланади, лекин кичик бошчаларга бўлинмайди.
3-ҚАДАМ
Қозон қиздирилади, мой солинади ва енгил тутагунча қиздиришда давом этилади. Сўнг қолган битта бутун пиёз солиб, қорайгунча қовурилади. Сўнг олиб қўйилади.
4-ҚАДАМ
Энди ошнинг зирвагини тайёрлашга киришилади. Қозонга пиёз солиб, у тилларанг тусга киргунча қовурилади (тахминан 7 дақиқа). Пиёз қовурилиб бўлгач, қозонга пиёз устидан гўшт солинади ва у қобиқ ҳосил қилгунича қовурилади.
5-ҚАДАМ
Ушбу босқичда сабзи солинади ва аралаштирмасдан 3 дақиқа қовурилади. Сўнг барчаси 10 дақиқа вақти-вақти билан аралаштириб турган ҳолда қовурилади.
6-ҚАДАМ
Зира ва кашнич уруғлари эзилиб, ош зирвагига қўшилади. Ушбу босқичда зирвакнинг тузи ростланади.
7-ҚАДАМ
Олов ўртача баландликкача пасайтирилади ва сабзи юмшоқ бўлмагунича зирвакни пиширишда давом этилади (яна тахминан 7-10 дақиқа). Сўнг зирвакдан 2 см баланд бўлгунча қайноқ сув солиб, иккита аччиқ қалампир солинади ва олов янада пасайтирилиб, 30 дақиқага димлаб қўйилади.
8-ҚАДАМ

Гуруч яна бир марта ювилади, суви тўкиб ташланади. Кейин зирвак устидан бир текис қилиб ёйиб чиқилади. Олов максимумгача баланд қилиниб, гуруч устидан 3 см баланд бўлгунча капкирни устидан қилиб қайноқ сув солинади.
9-ҚАДАМ
Гуруч сувни шимиб олгач, унга саримсоқ ботириб қўйилади, олов ўртача баландликкача пасайтирилади ва гуруч тайёр бўлгунча пиширилади.
10-ҚАДАМ

Гуручга капкир билан енгил уриб кўрилади. Агар бунда чиқадиган овоз жарангдор бўлмаса, гуручда таёқча ёрдамида қозон тубигача бўлган чуқурчалар ҳосил қилинади.
11-ҚАДАМ
Гуруч текисланади, қозоннинг қопқоғи ёпилади, олов янада пастроқ қилинади ва ош 30 дақиқага дамлаб қўйилади. Палов тайёр! Уни беданда тухумлари, лимон, аччиқ қалампир билан безатиш мумкин.
ОШ ПИШИРИШ СИРЛАРИ
Ҳар бир таомни тайёрлашда бўлгани каби, паловтўра пиширишнинг ҳам ўзига яраша сирлари мавжуд. Дастлабки тавсия – ош мазали чиқиши учун қўй гўшти олиш керак, албатта бошқа ҳайвон гўштларини ҳам ишлатса бўлади, лекин керакли таъм ва хушбўйликни айнан қўй гўшти беради.
Таомнинг мазалиги нафақат масаллиқлар, балки ош тайёрлаш технолгиясига ҳам боғлиқ. Масаллиқларни керакли кетма-кетликда солиш, етарлича пишириш керак.
Гуруч навлари орасидан ош учун энг мос келадиганлари оқ аланга, девзира, ошпар, сариқ дастар ҳисобланади. Уларнинг таркибида крахмал камроқ бўлиб, бундай гуручдан тайёрланган таом гуручлари бир-бирига ёпишиб қолмайди.
Ош тайёрлашда ажралмас зиравор – зира ҳисобланади. Аччиқ қалампир ҳақида ҳам унутмаслик керак. Мой турларидан эса пахта ёки кунжут мойи ва ҳайвон ёғи аралашмаси идеал вариант ҳисобланади.

Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!