🍰 Ширинликлар

Олмали пирог тайёрлаш ретсепти - шарлотка, классик вариантлари, маслаҳатлар

2 дақиқа 50.8К марта ўқилди
Олмали пирог тайёрлаш ретсепти - шарлотка, классик вариантлари, маслаҳатлар
Олмали пирог тайёрлаш ретсептлари жуда кўп. Бироқ, энг кўп хуш кўриб истеъмол қилинадиганлари саноқли. Биз мақолада иккита энг машҳур пироглар ретсептини кўриб чиқамиз.

ОДДИЙ ОЛМАЛИ ПИРОГ
Ушбу мазали пишириқнинг хамири зич, бироқ ёқимли бўлакланадиган даражада бўлади. Ретсептда пирог янада бамаза чиқиши учун баъзи айёрликлар ва пишириш сирлари ҳам айтиб ўтилади.

Керакли масаллиқлар:

Шакар – 175 г;
Ун – 180 г;
Тухум – 1 та;
Қабартма туз – 1,5 чой қошиқ;
Долчин – ярим чой қошиқ;
Сариёғ – 1 ош қошиқ;
Сут – ярим стакан;
Ўлчамига қараб 2-3 та олма.
Тайёрланиши:

Кичикроқ идишда ун, долчин ва қабартмани бирлаштиринг. Уларни аралаштириб олиш керак, яхшиси венчик ёрдамида. Қанча яхши аралаштирилса, хамир шунчалик текис ва бир хилда чиқади.
Бошқа каттароқ идишда хона ҳароратидаги сариёғ ва шакар аралаштирилади. Миксер бўлса, унинг ёрдамида аралаштириш мақсадга мувофиқ. Хамир тайёрлашнинг ушбу усули хамирни кўпроқ ушалувчан бўлишига ёрдамлашади, олмали пирогда эса бу айни керакли хосса.
Шакар ва сариёғ аралашмасига битта тухум чақиб солинади ва яна бироз аралаштирилади, сўнг сут қуйилади.

Олмали пирог тайёрлаш ретсепти - шарлотка, классик вариантлари, маслаҳатлар
Аралашмага тайёрлаб олинган ун қўшилади, сўнг қошиқ ёрдамида хамир хосил бўлгунча эҳтиёткорлик билан аралаштирилади.

Олмали пирог тайёрлаш ретсепти - шарлотка, классик вариантлари, маслаҳатлар
Олма тилим шаклида кесиб олинади (пўстидан тозалашни унутманг). Нордон ва ширин олмалар аралашмаси бўлса пирогнинг таъми янада ажойиб чиқади.
Пишириш учун идиш бироз ёғланади, сўнг тайёр хамир солиб, текисланади, устидан ўзингизга ёққан усулда олмалар териб чиқилади. Кўпчилик олмани хамирнинг ўртасига солиш афзал эмасми деб сўраши мумкин. Бундай усулни хуш кўрувчилар учун қуйидаги ретсепт мос келади. Бу ретсептда хамирнинг консистентсиясига бошқа нарса аралашмаслиги керак.
Олмалар терилгач, унинг устидан бироз шакар ва долчин аралашмасидан сепиш керак. Бу пирог рангини иштаҳа очадиган қилади.

Олмали пирог тайёрлаш ретсепти - шарлотка, классик вариантлари, маслаҳатлар
Сўнг шакл 180 °Ц гача қиздирилган духовкага 10-15 дақиқага қўйилади. Кейин ҳароратни 155 °Ц гача тушириб, яна 30-60 дақиқа пиширишда давом этилади.
Вилка ёрдамида пирог тайёрлиги текшириб кўрилади – агар пирогга санчиб кўрилганда у қуруқ чиқадиган болса, демак пишириқ тайёр (аммо биринчи ярим соат ичида печни очманг, акс ҳолда хамир кўтарилмай қолади).
Пирогни шаклнинг ўзида совутишга қолдиринг, сўнг ажратиб олинг. Дастурхонга ёзнинг кунида музқаймоқ, қишда эса хушбўй чой билан тортиқ қилинади. Ёқимли иштаҳа.

Керакли масаллиқлар:

Шакар – 1 стакан;
Ун – 1 стакан;
Тухум – 3 та;
Сариёғ – 1 ош қошиқ;
Ўлчамига қараб 4-5 та олма.
Тайёрлаш жараёни:

Тухум ва шакарни яхшилаб уриб кўпиртириб олинг, сўнг ун қўшинг ва уришда давом этинг.
Олмаларни кубик ёки тилим шаклида кесиб олинг.
Пишириш идишини яхшилаб ёғлаб, олмаларни бир қатор қилиб териб чиқинг ва устидан хамирни қуйинг. Шунингдек, бир қават хамир, сўнг олма ва устидан яна хамир қуйиш ҳам мумкин.
Шаклни олдиндан 180 °Ц гача қиздирилган печга қўйинг, тилларанг тусга киргунча 30-40 дақиқа давомида пиширинг.
Тайёрлигини юқоридаги каби усулда текшириб кўринг. Олмали пирог тайёр.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →