Питса тайёрлаш: уй шароитида, усуллари, ретсепти, хамири, масаллиқлар, сирлари

“Питса” Италия миллий таоми ҳисобланади. Бугунги кунга келиб бу тансиқ очиқ пирогни бутун дунё аҳли севиб истеъмол қилади. Питса – бу юмалоқ шаклга эга очиқ пирог бўлиб, уни асосини томатли ёки помидорли соус ва эриган пишлоқ ташкил этади. ХВИИ асрда пайдо бўлган бу таомни ҳозирги кунда жуда кўп ретсептлари ва тайёрлаш усуллари мавжуд. Питса учун айни бир масаллиқлар мавжуд эмас, уни ҳар бир киши ўз истак-хоҳишидан келиб чиқиб ўзига ёққан махсулотлардан тайёрласа, ёки кафе ва ресторанлар таклиф этадиган менюдан таъбига мос питса турини танласа бўлади. Ушбу мақолада питса тайёрлаш усуллари батафсил кўриб чиқилади.
ПИТСА ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ: КЕРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР
Хамир учун:
500 г ун;
30 г янги хамиртуруш;
1 чой қошиқ шакар;
1 чой қошиқ туз;
3-4 ош қошиқ зайтун мойи (кунгабоқар ёғи ҳам бўлади);
1-1,5 стакан илиқ сув (240-320 мл).
Помидорли соус:
3 та помидор, тозаланган ва тўғралган;
5 та саримсоқ бўлаги, майдаланган;
Бир шингил майда тўғралган кўкат;
1/2 чой қошиқ шакар;
1 чой қошиқ зайтун мойи;
туз;
2 ош қошиқ томат пастаси.
Қўшимчалар:
300 грамм майдаланган қаттиқ пишлоқ (ихтиёрий: пармезан, гауда, хоразм пишлоғи, мотсарелла);
қўзиқорин;
зайтун;
дудланган колбаса;
ширин булғор қалампири;
помидор;
дудланган товуқ гўшти;
кўкат.
Питса тайёрлаш сирлари шундаки, масаллиқларни ўз хоҳишингизга биноан танлашингиз мумкин!
УЙ ШАРОИТИДА ПИТСА ТАЙЁРЛАШ РЕТСЕПТИ: БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ
Ишни хамир қоришдан бошлаймиз. Энг аввало ун, хамиртуруш ва шакарни бир идишга солиб аралаштириб оламиз.
Сўнгра унга ёғ, сув ва туз солиб хамиқ қорамиз. Хамир ўртача юмшоқликда бўлиши керак.
Тайёр хамирни 1,5-2 соатга тиндиришга қўямиз.
Хамир тингунига қадар помидорли соусимизни тайёрлаб оламиз. Бунинг учун товага ёғ солиб, помидор ва саримсоқ пиёзни бироз қовуриб, унга майда тўғралган кўкат ва қолган масаллиқларни қўшамиз ва 2-3 дақиқа давомида димлаб оламиз. Агар сизда помидор бўлмаса, соус ўрнига томат пастаси ишлатишингиз мумкин. Бунинг учун томат пастасига озгина сув, саримсоқ пиёз, таъбга кўра туз ва зираворлар қўшиб, бироз қайнатиб, сўнгра совутиб олсангиз бўлди.
Тиндирилган хамирни хоҳишга кўра юпқа ёки қалинроқ қилиб айлана шаклида ёямиз. Сўнгра ёйилган хамирни газ печи товасига оламиз ва қўлимиз билан четларини озгина кўтарилиб турадиган қилиб текислаб оламиз.
Ёйилган хамир устига соус сурамиз. Сўнг кетма-кетликда тўғралган масаллиқларимизни териб чиқамиз ва газ печига 4-6 дақиқага қўйиб оламиз. Бунда масаллиқлар ва хамир озгина пишади. Шундан сўнг питса устига майдаланган пишлоқ сепиб чиқамиз, унинг устидан помидор ҳалқалари ва кўкат сепамиз ва яна 200 ºЦ ҳароратда қиздирилган газ печига қўйиб, тилларанг тусга киргунча пишириб оламиз.
Кўриб турганингиздек бу ажойиб таомни тайёрлаш жуда ҳам осон. Ёқимли иштаҳа.

Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!