Шайтон аралашди

Ривоят қилинишича, бир киши ҳазрати Абу Бакр Сиддиқни ҳақорат қилди. Пайғамбар алайҳиссалом ҳам ўша жойда эдилар. У зот бўлаётган воқеадан ажабланиб, ҳатто табассум ҳам қилдилар.
Ҳалиги кимса ҳақоратни жуда кўпайтириб юборгач, Абу Бакр ҳам унга бир-икки оғиз гап билан жавоб қайтардилар. Шунда Набий алайҳиссаломнинг жаҳллари чиқди ва жойларидан туриб кетдилар. Абу Бакр ҳам ортларидан эргашиб:
– Эй, Аллоҳнинг Расули, у мени сўкканида индамай ўтирган эдингиз, баъзи сўзларига жавоб қайтарганимда эса, ғазабланиб, туриб кетдингиз? – дедилар.
Шунда Пайғамбар алайҳиссалом:
– Олдин ёнингда бир фаришта туриб, ҳақоратларни сендан қайтараётган эди, бир-икки сўз айтганингдан кейин фаришта кетиб, шайтон келди, мен шайтон бор жойда ўтирмайман, – дедилар.
"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан
ҲОЗИРГИ ЗАМОНДА: Ҳозир бундай ҳолларда шайтоннинг келишининг ҳожати ҳам йўқ. Ўзимиз ҳатто шайтонни хижолат қиладиган даражада жавобини бериб юборадиган бўлганмиз! Бу ишимиз билан номаи аъмолимизни ортиқча гуноҳ сўзлар билан тўлдираётганимизни ўйламаймиз ҳам!
Афсус...базиларимиз Аллох узи кечирсин Барчамизни

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!