📖 Ҳикоялар

Уч васият

1 дақиқа 5.3К марта ўқилди
Уч васият
Луқмони Ҳаким ўлимидан олдин
Ўғлига уч васият қилди:
Биринчиси – зинҳор хотининга сирингни айтма,
Иккинчиси – бойликка янги етишган нокасдан қарз олма,
Учинчиси – миршаб билан дўст тутинма.
Отаси вафот этгач, ўғил бу уч васиятни синаб кўрмоқчи бўлди. Бозордан бир қўй олди-да, сўйиб қопга солди. Оғзини маҳкам боғлаб, уйига келтирди. Хотини сўради:
- Бу қопда нима бор?
- Бировни бехос ўлдириб қўйдим. Изни йўқотиш учун уни қопга солиб олиб келдим. Эрингдан айрилиб қолишни истамасанг, зинҳор битта-яримтага гуллаб қўйма, - кейин янги бойиган кишидан қарз олди.
Миршаб билан дўст тутинди.
Бир куни хотини билан гапи қочиб, уни тутиб урган эди, етти маҳаллани бошига кўтарди:
- Войдод, мусулмонлар! Эрим одам ўлдириб ўрганган, энди мени ҳам ўлдирмоқчи!
- Бу гапни дарҳол ҳокимга етказдилар.
- Қочиб қолмасидан уни қўлга олинглар, - деб буюрди ҳоким.
Уни ким тутиб келтиради? – дейишганида миршаб:
- Мен унинг уйини биламан, - деди. – ўзим тутиб келаман.
- -эй дўстим, мени қўйиб юбор – қочиб кетай, - деб илтимос қилди у. Лекин миршаб кўнмади.
Воқеадан хабар топган янги бой ўпкасини қўлтиқлаб келди:
- Қарзингни тўлаб қўй, ўлиб кетсанг, мен пулимга куйиб қоламан.
Бировдан олиб, унинг пулини тўлади.
Миршаб уни ҳоким ҳузурига олиб борди. Ҳоким уни таниб:
- Луқмондай одамнинг ўғлига шу иш муносибми? – деди.
- Рухсат бер, ўша қопни олиб келишсин, -илтимос қилди у.
Қопни олиб келиб, ҳокимнинг қошида очдилар – сўйилган қўй чиқди.
- Нима гап ўзи? – деди ҳоким. – тушунтириб беринг-чи?
У бўлиб ўтган барча воқеаларни ҳикоя қилиб берди:
- Отам менга уч васият қилган эди. Синаб кўрай деб шу ишларни қилдим. Отамнинг ҳамма гаплари рост чиқди.

“Донолар суҳбатидан”

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Отам
Ҳикоялар

Отам

18-сентябр, 20203.3К
Ғазаб
Ҳикоялар

Ғазаб

12-сентябр, 20203.5К
Олмос
Ҳикоялар

Олмос

10-сентябр, 20202.2К