Уч васият

Уч васият
Уч васият


Луқмони Ҳаким ўлимидан олдин
Ўғлига уч васият қилди:
Биринчиси – зинҳор хотининга сирингни айтма,
Иккинчиси – бойликка янги етишган нокасдан қарз олма,
Учинчиси – миршаб билан дўст тутинма.
Отаси вафот этгач, ўғил бу уч васиятни синаб кўрмоқчи бўлди. Бозордан бир қўй олди-да, сўйиб қопга солди. Оғзини маҳкам боғлаб, уйига келтирди. Хотини сўради:

- Бу қопда нима бор?
- Бировни бехос ўлдириб қўйдим. Изни йўқотиш учун уни қопга солиб олиб келдим. Эрингдан айрилиб қолишни истамасанг, зинҳор битта-яримтага гуллаб қўйма, - кейин янги бойиган кишидан қарз олди.
Миршаб билан дўст тутинди.
Бир куни хотини билан гапи қочиб, уни тутиб урган эди, етти маҳаллани бошига кўтарди:
- Войдод, мусулмонлар! Эрим одам ўлдириб ўрганган, энди мени ҳам ўлдирмоқчи!
- Бу гапни дарҳол ҳокимга етказдилар.
- Қочиб қолмасидан уни қўлга олинглар, - деб буюрди ҳоким.
Уни ким тутиб келтиради? – дейишганида миршаб:
- Мен унинг уйини биламан, - деди. – ўзим тутиб келаман.
- -эй дўстим, мени қўйиб юбор – қочиб кетай, - деб илтимос қилди у. Лекин миршаб кўнмади.
Воқеадан хабар топган янги бой ўпкасини қўлтиқлаб келди:
- Қарзингни тўлаб қўй, ўлиб кетсанг, мен пулимга куйиб қоламан.
Бировдан олиб, унинг пулини тўлади.
Миршаб уни ҳоким ҳузурига олиб борди. Ҳоким уни таниб:
- Луқмондай одамнинг ўғлига шу иш муносибми? – деди.
- Рухсат бер, ўша қопни олиб келишсин, -илтимос қилди у.
Қопни олиб келиб, ҳокимнинг қошида очдилар – сўйилган қўй чиқди.
- Нима гап ўзи? – деди ҳоким. – тушунтириб беринг-чи?
У бўлиб ўтган барча воқеаларни ҳикоя қилиб берди:
- Отам менга уч васият қилган эди. Синаб кўрай деб шу ишларни қилдим. Отамнинг ҳамма гаплари рост чиқди.

“Донолар суҳбатидан”

БЕХОСИЯТ ЖОЙ

— Ёз кунлари. Ҳовлимиз тўрида ҳовуз бўларди. Негадир сувини ҳеч кўрмаганман. Болалигимнинг энг эсда қоларли дамлари ўша ерда ўтган. Қалин баргхазонларни дарё кечгандек оёғим билан шопиришни, ёмғирда ивиб қўзиқорин теришни яхши кўрардим. Баҳор келганида ҳовуздан ниначи тутиб, думига ип боғлаб олардим. Бир куни аямдан сўрадим:...

Каргиш олган ёмондир

Бойни камаганларида угли билан учраштирган пайтларини айтганда тингловчиларнинг кузлари жикка ёшга тулди. Канча романлар укиганман, канча фожиали сахифаларни вараклаганман, кузимдан ёш чикмаган. Аммо Уста бобо хикоя килган вокеа мендек дийдаси каттик одамни хам йиглатиб юборган эди......

ҲУРЛАР РЎЗАДОРНИНГ ЗИЁРАТИГА МУШТОҚ

ҲУРЛАР РЎЗАДОРНИНГ ЗИЁРАТИГА МУШТОҚ Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Қачонки, банда рўзадор ҳолида тонг отдирса, унинг учун осмон эшиклари очиб қўйилади ва унинг аъзолари тасбеҳ айтверади ҳамда дунё осмонидаги фаришталар унинг учун истиғфор айтаверадилар. (Бу жараён) қуёш ботишига...

Ғаройиб ҳодисалар изидан: АРВОҲНИНГ РАФИҚАСИ…

Аманда Тиг исмли аёл кунларнинг бирида 300 йил бурун ўлим топган денгиз қароқчисига турмушга чиққанди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, саломатлиги панд бера бошлади. Жигар циррозига учради. Ўзининг тан олиб айтишича, Жек исмли ўша қароқчининг арвоҳи, яни, унинг эри худди вампир каби вужудидаги бор энергияни ўғирлаш билан шуғулланаркан....

Угил Отага булган мехри

Отаси куй гуштидан тайёрланган кабобни жуда яхши курарди. Буни билган угил У кишини яхши бир ошхонага олиб борибди... аввалига ОТА кабобини узи ейишга харакат килибди... хар сафар овкатини огзига олиб борганида карилиги сабабли куллари титраб таоми соколию атрофига тукилибди......

Илон (ҳикоя)

Эрталаб ишга отланган Абдумалик кадрлар бўлими бошлиғининг гапи эсига тушиб, уйга қайтиб кирди. Ҳарбий гувоҳномасини сўрашган. Охирги марта бу ҳужжат қачон керак бўлгани эсида йўқ. Одатда бундай кам «йўқланадиган» ҳужжатлар алоҳида, баланд токчадаги қоғоз қутида сақланарди....

Гул кўтарган аёл

У ўттиз беш-ўттиз ол­ти ёшлардаги гўзал аёл. Келишган, бўлиқ. Лаблари қалин, қошлари ингичка терилган, кўзлари кулиб туради. Сўзлари мулойим, самимий. Соч турмаги, билинар-билинмас қилинган пардози, либослари ўзига ярашиб, гў­заллик ва жозибада бир-бирини тўлдиради - кўзга яқин, дилбар. ...

Бахтга етмасам керак...

Эсимда, бундан бир йил аввал,дугоналарим билан мактабни битирган эдик. Чарақлаб ёнаётган қуёш остида, ёш болалардай ҳиёбон арғимчоқларида учгандик, музқаймоқ егандик, кечгача сайр қилгандик. Мен баҳтли эдим, жуда баҳтли! Бироқ, буни ўша дамда билмаган эканман... 2012 йил 17 июн...

Тухмат

-Хотин, совук чой олиб кел! - ушкирди арок ичиб, маст булиб, гандираклаб келган эркак. -Хозир, - куркув аралаш жавоб берди аёл. Чойнакни чумагидан чойни хуриллатиб охиригача “ютгач” эркак темир каравотга узини ташлади. Бироздан сунг хона унинг гулдираган хуррагига тулди. Бир соатлардан кейин огзи какраб, сув ичишга турган эркак, негадир...

​ЎҒЛИНИНГ УЙИГА СИҒМАГАН ОНА

Ҳашаматли ҳовлининг нақшинкор эшиги секингина очилиб, ундан кенг этак кўринди. Этакка ўралашган бир оёқ тимирскиланиб остонада чалкашиб ётган пойабзаллар орасидан ўзининг униққан, қалин матодан тикилган оғир шиппагини топди. Оёғи ерда мустаҳакам туриб олганига ишонч ҳосил қилгач, эшик дастасига икки қўллаб осилганча пардек жуссали кампир кўринди....

Фикр қўшиш