✍️ Шерлар

Номоз ўқиб юр болам

1.1К марта ўқилди
Софи азон айтганда
Эртагина тур болам
Куч қувватинг борида
Номоз ўқиб юр болам

Оллоҳга қўлинг очсанг
Ишинг ўнгланар болам
Қувончга тўлар юзинг
Номоз ўқиб юр болам

Ҳом сут эмган бандамиз
Гуноҳимиз кўп болам
Ҳали жавоб берамиз
Номоз ўқиб юр болам

Номоз йўлинг ёритар
Ҳудога етар ноланг
Сен номозни ўқисанг
Номоз ўқийди боланг

Ҳудога яқин йўл бу
Номоз ўқишдир болам
Жаннатнинг калити бу
Номоз ўқиб юр болам

Шукр қилсанг Худойим
Барин беради болам
Қўлинг очиб дуога
Номоз ўқиб юр болам

Шайтон йўлинг камаяр
Бошқача бўлар олам
Оллоҳ хам сени суяр
Номоз ўқиб юр болам

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Қолиб кетарман

18-декабр, 20231К
Шерлар

Меҳрдан гап бошланг меҳрдан

18-декабр, 2023923
Шерлар

Ҳаёт насиҳати

18-декабр, 2023988
Шерлар

Бугун сизни тўйингиз куни

18-декабр, 2023997