🤲 Ота-она ҳақида шерлар

Аммо сизнинг меҳрингиздан кам бўлади

3.4К марта ўқилди
Тиззангизга бошим қўйсам тизлар чўкиб,
Айбларимга афв сўрасам ёшлар тўкиб,
Яшаяпсиз менинг учун ғамлар чекиб,
Гар истасам бутун олам жам бўлади,
Аммо сизнинг меҳрингиздан кам бўлади.

Оллоҳ менга омад берса суюндингиз,
Озор чексам мендан олдин куюндингиз,
Отажоним, бор меҳрингиз илиндингиз,
Гар истасам бутун олам жам бўлади,
Аммо сизнинг меҳрингиздан кам бўлади.

Ота, бахтни зор – зор кутдим, кела олмас,
Ўғлингизни шоир кўнгли тўла олмас,
Бахт буюкдир, аммо сиздек бўла олмас,
Гар истасам бутун олам жам бўлади,
Аммо сизнинг меҳрингиздан кам бўлади.

Қалбим тутдим шеър ёзай деб номингизга,
Мағрур туринг, мен борман – ку ёнингиза,
Мен бахтлиман, аро кирсам жонингизга,
Гар истасам бутун олам жам бўлади,
Аммо сизнинг меҳрингиздан кам бўлади.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Ота-она ҳақида шерлар

Энди менинг Навбатим Она

31-июл, 20183.6К
Ота-она ҳақида шерлар

Она юринг ХАЖГА борамиз

2-август, 20185.6К