🤲 Ота-она ҳақида шерлар

Она юринг ХАЖГА борамиз

5.6К марта ўқилди
Мехр қўйиб ёлғон дунёга,
Қачонгача даврон сурамиз?
Сажда қилиб Қодир Ҳудога,
Она юринг ХАЖГА борамиз!

Зиммангизда рўзғор ташвиши,
Шу ташвишни бахам кўрамиз,
Тугамайди бу дунё иши,
Она юринг ХАЖГА борамиз.

Гар Каъбани қилмасак тавоф,
Маҳшар куни юзи қорамиз,
Бу дунёда энг катта савоб,
Она юринг ХАЖГА борамиз!

Бир кун ўлим ҳақдир эй инсон,
Қутулмоққа йўқдир чорамиз,
Бормоқ керак ҳар бир мусулмон,
Она юринг ХАЖГА борамиз!

Қалбимизда иймон ўлмасин,
Холимизга шайтон кулмасин,
Кўнглимизга армон бўлмасин,
Она юринг ХАЖГА борамиз.

Асраб сизни жондан зиёда,
Бошга қўйиб борай пиёда,
Армоним шу мени Дунёда,
Ота юринг ХАЖГА борамиз,
Она юринг ХАЖГА борамиз.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Ота-она ҳақида шерлар

Аммо сизнинг меҳрингиздан кам бўлади

31-июл, 20183.4К
Ота-она ҳақида шерлар

Энди менинг Навбатим Она

31-июл, 20183.6К