📖 Ҳикоялар

Армон (аянчли ҳикоя)

2 дақиқа 4.2К марта ўқилди
Армон (аянчли ҳикоя)
Кичиклигимда ота-онам ўтиб кетишган. Акам менга хам ота, хам она ўрнида эди. Қийналиб-қийналиб мени одам қилган, ўзлари ўқимаган бўлсада, мени ўқитган. Ота-онам уканга ғамҳўрлик қил деб у кишига васият қилганлари учун оғир мехнат қилиб бўлсада мени хеч нимага зориқтирмай катта қилдилар. 28 ёшида уйландилар. Икки фарзандлик хам бўлишди. Акам мени жуда яҳши кўрардилар. Гохида янгам хазиллашиб: "Акангиз мендан хам кўпроқ сизни яҳши кўради", дерди. Нима топсалар менга илинарди. Мени уйлантириш ниятлари бор эди. Хаммаси ўша кунлардан бошланди. Даставвал анча тоблари қочиб бир-неча кун ишга чиқмадилар. Кейин бир кун хушидан кетдилар.

Шифоҳонага обордик. Доктор кўзимга боқиб, ташвишли нигохда биттагина сўз айтди: рак... Мен умримда бундан дахшатли сўзни эшитган эмасман. Бутун вужудим музлаб кетди. Бир неча кун ўзимга келолмадим. Акам бу хақда янганг билмасин деди. Докторлар умид жуда кам, деярли давоси йўқ дейишди, 99 фоизга. Бир фоиз умид бор экан-у деб Ҳудога шукр қилдим. Докторлар агар операция қилиниб илик кўчириб ўтказилса, уни сақлаб қолиш мумкин дейишди... Янгам билиб қолиб, йиғлади. Жиянларим хали ёш. Улар биз каби отасиз ўсмаслигини Аллохдан сўрардим. Акам уларга керак эди. Суяк кўчириб ўтказишса фақат меники унга мос келиши мумкин.

Ягона муаммо бу операция туфайли менинг хаётимга хавф туғилиши мумкинлигида эди. Мен хали ёшман. Уйланмаганман. Акам учун шундай қилишим керак эди. Доктордан бу хақда акамга айтмаслигини сўрадим.. Операция куни яқинлашарди. Лекин ҳотиржам эдим. Аҳир жондан ортиқ жигарим- акамни сақлаб қолишим мумкин эди. Акамга донор топилганини айтишди. Бироз севиндилар. Оҳирги ойда акам анча қийналди. Айниқса болаларини кўрганида бошқача эзиларди. Билдирмасада мендан бекитолмайди. Бир вақтлар мени оч қолмасин, кийими бут бўлсин деб элиб-югурганида, касал бўлиб қолганимда кечаси билан бошимда бедор ўтириб чиққанларида нигохида шу қўрқув бор эди. "Акажон, сиз хали яшайсиз! "Мен борманку". Нихоят ўша тонг отди. Иншоллох, бу тонг акамга янги хаёт ато этади.

Мен... насиб қилган бўлса яшайман! Шифоҳонага келсам доктор акамни палатаси ёнида ўйчан турарди. Саломлашдим, операцияга тайёрлигимни айтдим. У: "Энди операциянинг фойдаси йўқ" деди. -Акангиз оламдан ўтди, бандалик ука, бардам бўлинг... Совуқ тер чиқиб кетди танамдан. Ўтириб қолдим. Доктор акамни кечаги бир кунлик дорисини ичмаганлигини, ярим тунда жони узилганини айтди, қўлимга қоғоз тутқазди. Йиғлаб юбордим. Бор овозим билан йиғладим. Кўзимда ёш билан акамнинг сўнгги ёзувларини ўқидим: "Укагинам, сендан розиман. Тугаб бўлган одам учун хаётингни хавф остига қўйишнинг кераги йўқ. Янганг ва жиянларинг сенга омонат.

Ҳудо ёр бўлсин!" Акам билган экан.. Эх, акажон! Сизга бир мартагина ғамҳўрлик қилмоқчийдим. Сизни қанчалик яҳши кўришимни исботламоқчийдим. Қаранг акажон, барибир сиз мени кўпроқ яҳши кўраркансиз....

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →