Улғаймаган севги
Мендан бошқалар улғайишяпти.
Менда улғайгани қайғули қувонч.
Бир сирим айтайми? Қийналдим. Рости!
Асли сен кучлисан, арслондан кучли
Нара тортганингда кўк титрайди-ку.
Бегона чорласа исмингни айтиб
Сехрли эшиклар очиларди-ку.
Мен хатто бегона бўлолмадимми?
Минг йиллар бўлди-ку, исминг биламан-
Минг йилки бир кўзда баҳт бошқасида
Чаённи қучоқлаб куламан.
Минг йилки, кутаман мархаматингни,
Минг йилки интиқман чин кулмоқликка.
Барига қўл силтаб кетайин десам
Яна минг йил керак унутмоқликка.
Сезяпман, сабрлар адо бўляпти
Нима қилсам. Яна тўлаверайми?
Ўзинг айт, келажак минг йил хам
Чаённинг захри-ла кулаверайми?!
Нега индамайсан, нега қолдинг жим,
Раб сенга бардошни тошдан битганми?
Минг йиллар озмикан, балки миллион йил
Сабрнинг рангидан кўйлак кияйми?
Яна сукунатми, жавобингми бу?
Бўлди, юрагингга бошқа кирмайман!
Улғаймаган жажжи севгимни қучиб
Тошга айланаман, бошқа кулмайман!
Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!