✍️ Шерлар

Ютказиб қўйдим

2.8К марта ўқилди
Ютказиб қўйдим
Онам учун аталган сўзни
Мехр ила порлаган кўзни
Тақдир дея босилган изни
Гўзалларга ютқазиб қуъйдим.

Мехр бериб азобни ютдим
Мухаббатни бир умр кутдим
Ўзим учун яшамай ўтдим
Гўзалларга ютқазиб қўйдим.

Эгаллашди қалбим тўрини
Кийгизишди эски тўнини
Юрагимни мухаббат куни
Гўзалларга ютқазиб қўйдим.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Менинг дунёйимда

26-август, 20183.3К
Шерлар

Мени эслаб

25-август, 20183.2К