🌿 Саломатлик

Қонни суюлтириш усуллари - ҳаёт тарзи бўйича 5 тавсия, халқона воситалар

2 дақиқа 36.4К марта ўқилди
Қонни суюлтириш усуллари - ҳаёт тарзи бўйича 5 тавсия, халқона воситалар
Қон тананинг ички муҳити сифатида, бутун организм ва тўқималарнинг ҳолати ҳақида маълумот олиб, уларнинг уйғун ишлашини таъминловчи бирлаштирувчи элемент ҳисобланади. Шунинг учун, қоннинг оптимал суюқлик ва ивувчанликда – коагулятив гомеостазда сақлаш талаб этилади.

Қоннинг 90% дан ортиғи сувдан ташкил топган. Унинг ҳолати ёмонлашуви турли сабабларга кўра содир бўлиши мумкин. Қандай воситалар билан қонни суюлтириш ва қон айланишини яхшилаш ҳақида қуйида батафсил.

САЛБИЙ ОМИЛЛАР ВА УЛАРНИНГ БЕЛГИЛАРИ
Ифлосланган, хлорланган, деструктсияланган, газланган, сирт тарангли юқори бўлган сувни ичганда, организм унинг хоссаларини керакли қилиб ўзгартириши учун кўп миқдордаги энергия сарфлаши керак бўлади.

Бундан ташқари, қон қуюқлиги сабаби гормон ва ферментлар ишлаб чиқариш жараёнида фаол иштирок этадиган витамин ва минераллар, масалан, леситин, витамин Ц, рух, селен ва бошқаларнинг етишмаслиги бўлиши ҳам мумкин.

Организмнинг асосий биокимёвий лабораторияси бўлган ва ўз вақтида тозаланишни талаб қиладиган жигар фаолиятининг бузилиши қоннинг ҳолатига ўз таъсирини ўтказади. Жигар фаолиятининг ёмонлашишига консерваланган, дудланган ва ширин маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш, шунингдек соғлик учун хавфли соҳаларда ишлаш ва ноқулай экологик шароитда яшаш каби омиллар олиб келади.

Қон қуюқлашганида кузатиладиган асосий белгилар қуйидагилар ҳисобланади:

Чарчоқ;
Уйқучанлик;
Бош оғриши;
Сурункали чарчоқ;
Эътиборнинг камайиши;
Депрессив ҳолатлар.
ҚОН ҚУЮҚЛАШИШИ ОҚИБАТИ
Веналарнинг варикоз кенгайиши, тромбофлебит, инсулт, стенокардия, миокард инфаркри, вегето-томирли дистония, қон босимининг ортиши, атеросклероз. Ушбу касалликлар орасида қандай умумийлик бор?

Уларнинг барчаси у ёки бу тарзда қоннинг қуюқлиги билан боғлиқ. Бундай касалликларнинг олдини олиш учун қонни “суюлтириш”, яъни илмий жиҳатдан унинг ёпишқоқлигини камайтириш керак. Бу қон организмдаги томирлар орқали қийинчилик билан, юракка ортиқча юк тушириб, тўсиқлар ҳосил қилиб эмас, осонлик билан оқиб, тўқималарга керакли моддаларни етказиши учун керак.

Ёш ўтиши билан қоннинг қуюқлашиши кузатилади. Мақоланинг бошида келтирилган касалликлар юзага кела бошлайди. Шу сабабли, қон ёпишқоқлигини камайтириш учун шифокорлар кекса беморларга ҳар куни қонни суюлтиришга ёрдам берадиган махсус препаратлар қабул қилишни тавсия қиладилар.

ҚОННИ СУЮЛТИРИШ УЧУН ОДДИЙ ВА ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР
Махсус воситалардан кўра оддий, арзонроқ ва самара бўйича қолишмайдиган воситалар – табиий ўтлар ҳам мавжуд. Халқ табобатида қонни суюлтириш учун медунитса, саллагул, шувоқ, сачратқи, фундук, филипендула, доривор лимонўт, дўлана, қизил себарга, кавказ диоскореяси, гинкго, туяйўнғичқа, акатсия, тут меваси ишлатилади.

Ва, албатта, каштан. Бу қон қуюқлашиши билан боғлиқ касалликларни даволаш учун энг кучли воситаларидан биридир.

Бундан ташқари қонни суюлтирадиган маҳсулотлар ва моддалар қаторига мевалар, беҳи пояси (табиий аспирин), анжир, зайтун мойи, саримсоқ, лимон, апелсин, лавлаги, какао, анор, кунгабоқар пистаси, занжабил, артишок, етарлича суюқлик ичиш, зулук ферментли ҳисобланмиш гирудинни ҳам киритиш мумкин.

ЧЕКЛАШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ
Қонни қуюқлаштирадиган маҳсулотларга шакар, спиртли ичимликлар, гречиха, банан, картошка, ширинликлар, ёғга бой оқсилли таомлар, дудланган маҳсулотлар, газланган ичимликларни мисол қилиб келтириш мумкин.

ҲАЁТ ТАРЗИ
Қон ёпишқоқлиги ортишини олдини олиш ва даволаш учун қуйидагилар тавсия этилади:

Зарарли одатлардан воз кечиш (алкоголли ичимликлар, чекиш ва ҳоказо).
Кўпроқ дам олиш.
Тоза ҳавода сайр қилиш (қарағайли ўрмонлар бўйлаб сайр қилиш айниқса фойдалидир).
Спорт билан шуғулланиш.
Ҳиссиётларни бошқариш, стрессдан сақланиш.
Бу омиллар инсоннинг саломатлигини мустаҳкамлашга ва қон қуюқлигининг ошиши сабабли юзага келадиган касалликларга дуч келмасликка ёрдам берадиган ҳаёт тарзи асосларидир.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →