Юзни оқартириш - уй шароитида тайёрланадиган ниқоблар, тавсиялар

Идеал терига эга парваришланган аёл ҳар қандай ёшда ҳам гўзал кўринади. Аммо умр йиллари, нотўғри ҳаёт тарзи, стресс, экология ёки ёрқин қуёш терига ўз таъсирини ўтказган бўлса нима қилиш керак? Гўзаллик салонларига ташриф буюриш учун ортиқча вақт ёки маблағ бўлмаса, юзни оқартириш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш мумкин.
ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР
Тери лакмус қоғози каби тананинг ҳолатини акс эттиради. Ҳар қандай тўсатдан пайдо бўлган пигментатсия шифокорларга мурожаат қилиш учун арзигулик сабабдир. Пешонадаги кичик тўқ-жигарранг доғ жигар билан боғлиқ муаммоларни кўрсатиши мумкин. Юзда нотекис қиррали катта пигментли доғлар — жиддий гормонал нуқсонлар ҳақида далолат беради.
Юзнинг тупроқ рангда бўлиши шифокорга ОИВ, базедов касаллиги, онкология, сепсис мавжудлигини кўрсатиши мумкин. Яшилроқ тусда бўлиши — сирроз, буйрак касаллиги, шишлар ҳақида сўзлайди. Тери қопламининг қизариши — росатсеа, туберкулёз, эритротситоз, аллергия ва бошқа кўплаб касалликлар аломати бўлиши мумкин. Эсингизда сақланг: дастлабки босқичда тери саратони ҳам пигментли доғ каби кўринади.
Бундай ҳолатларда юзни оқартиришга ҳаракат қилиб, керакли натижага эришиб бўлмайди. Шунчаки қимматбаҳо вақт йўқотилади ва касаллик аниқланишини кечга қолдирилади, саломатлик эса бу вақтда ёмонлашиб бораверади.
Агар қуйидагилар мавжуд бўлса, юзни оқартириш усулларини қўллаш тавсия этилмайди:
Битмаган яралар ёки чоклар;
Яллиғланиш жараёнлари;
Меланома, кератоз ва бошқа тери касалликлари.
Агар яқинда салон муолажаларидан ўтган бўлсангиз ёки терингиз сувсизланган ва жуда нозик бўлса, пигментли доғтиндирмаларни оқартиришга шошилмаслик керак. Тери соғлом бўлса, юзни оқартириш, сепкиллар рангини очроқ қилиш истаги бўлса, унда қуйидаги содда тартибларга амал қилиш кифоя.
УЙ ШАРОИТИДА ЮЗНИ ОҚАРТИРИШ
Қўшимча харажатларсиз юзни қандай оқартириш мумкинлигини билмайдиганлар учун самарадорлиги синовдан ўтган бир нечта оддий ретсептлар ҳавола этилади.
Кашнич ва исталган ситрус шарбати. Бу пигментли доғларни йўқотиш ва терини микроэлементлар билан тўйинтиришга ёрдам беради. Бироз миқдорда шарбат сиқиб олинади, сўнг унда мато намланиб, 20 дақиқа давомида юзда қолдирилади;
Резаворлар пюреси. Идеал вариант — қулупнай ва бодрезакли (калина). Смородинадан фойдаланиш ҳам мумкин. Агар тери сезгир бўлса, у ҳолда смородина пюресини сув билан аралаштирган маъқул. Ниқоб тайёрлаш учун мевалар эзиб, бироз намланган докага ёйилади, ниқоб юзга қўлланилади. 15-20 дақиқадан кейин юз илиқ сув билан ювиб ташланади. Таъсирни кучайтириш учун резавор пюрега оз миқдорда асал қўшиш мумкин;
Бодрингдан пюре. Ушбу оқартирувчи ва озиқлантирувчи воситани бошқа маҳсулотлар билан аралаштириш шарт эмас. Бодринг қирғичдан чиқарилади ва тайёр масса дарҳол юзга суртилади ва 25 дақиқага қолдирилади. Бундай восита терини оқартибгина қолмай, балки уни жуда яхши намлантиради;
Оқ гил (лой). Гил кукуни сув билан аралаштирилиб, юз терисига ингичка қилиб суртилади. Ниқоб юзда қанча узоқ турса, шунчга яхши натижага эришиш мумкин. Гил қуриб қолгунча кутилади, кейин илиқ сув билан ювиб ташланади;
Хантал. Бу ретсепт ҳамма учун ҳам мос келавермайди. Юзни оқартириш учун хантални қўллашдан олдин, ниқоб таъсири билак терисида текшириб кўрилиши керак. Хантал кукуни сув билан қаймоқдек қуюқликка келгунча аралаштирилади. Билак терисига суртиб кўрилади, ачишиш ҳис қилгунча ушлаб турилади. Кейин иссиқ сув билан ювиб ташланади. Агар ниқобдан кейин таъсирланиш аломатлари бўлмаса, уни юзга қўллаш мумкин;
Қатиқ. Ушбу маҳсулот пигментли доғлардан халос бўлишга ёрдам беради. Агар унга кашнич шарбати қўшилса, натижалар янада қониқарлироқ бўлади.
Ниқоблар юз оқармагунича мунтазам равишда қўллаб турилади. Бу жараён вақт талаб этади. Ниқоблар тезда натижага эришишни ёқтирадиганлар учун мос келмайди.
Сода, водород пероксиди (перекис) ва лимондан тайёрланган ниқоблар яхши самара беради. Фақатгина битта шарт: бу моддалар тери ҳужайраларига нисбатан жуда агрессивдир, шунинг учун уларни жуда қуруқ ва нозик терига қўллаш тавсия этилмайди.
ВОДОРОД ПЕРОКСИДИ
Пероксидли восита тезда тайёрланади. Бир ош қошиқ водород пероксиди бир неча томчи нашатир спирти ва хўжалик совуни билан аралаштирилади. Масаллиқлар мустаҳкам кўпик пайдо бўлгунча аралаштирилади. Тери устига қалин қатлам қилиб суртилади. Восита ҳафтасига уч марта қўлланилади, ундан кўп қўлланилганда тери нозиклашиб қолиши хавфи мавжуд.
Бундан ташқари водород пероксидини қуйидаги масаллиқлар билан аралаштириш мумкин:
Хамиртуруш. Бир қошиқ қуруқ хамиртуруш шунча миқдордаги перекис билан аралаштирилади. Сўнг терига суртилади ва 15 дақиқага қолдирилади;
Творог. 1 та тухум сариғи, 1 қошиқ ёғли творог, 2-3 томчи водород пероксиди аралаштирилади. Сўнг 15 дақиқага терига суртилади ва илиқ сув билан ювиб ташланади.
Қуруқ юз териси соҳиблари бу ниқобни ҳафтада 1 маротаба, нормал ва ёғли юз териси соҳиблари эса ҳафтасига 2 маротаба қўллашлари мумкин.
ИСТЕъМОЛ СОДАСИ
Ҳар қандай хонадон ошхонасида топиладиган яна бир жуда самарали юзни оқартирувчи восита — истеъмол содасидир.
Табиий асал ва содали ниқоб. Бир ош қошиқ асал ва қаймоқ бир чимдим сода билан аралаштирилади ва аралашма юзга суртилади. Ниқоб 10 дақиқа ушлаб турилади, сўнг илиқ сув билан ювиб ташланади ва тери намлантирилади;
Яллиғланишга қарши аралашма. 1 чой қошиқ истеъмол содаси, 2 ош қошиқ картошка крахмали ёки сули уни (сули ёрмасини эзиб тайёрлаш мумкин) олиб, қуюқроқ масса ҳосил бўлгунча сув билан аралаштирилади. Яхшироқ таъсирга эга бўлиш учун бир неча томчи чой дарахти мойидан қўшиш тавсия этилади. Юзнинг муаммоли соҳаларига суртилади;
Сода ва пероксид аралашмаси. Фақатгина муаммоли соҳаларни оқартириш учун ишлатилиши мумкин. Ушбу супер самарали ниқобни тайёрлаш учун 2 чой қошиқ сода ва 1 чой қошиқ пероксид аралаштирилади. Терида 5-7 дақиқага қолдириб, сўнг эҳтиёткорлик билан ювиб ташланади.
ЛИМОН ШАРБАТИ
Ушбу ситрус шарбати нафақат сепкилларга қарши таъсир кўрсатади, балки турли хил тошмалар ва пигментли доғларни йўқотишда ҳам яхши ёрдам беради.
Мева шарбати билан намланган пахта болишчалари. Улар билан юз артилади;
Лимон-олма-глитсеринли ниқоби. Биринчи марта тайёрлашда бир неча томчи лимон шарбати, ярим қошиқ олма шарбати ва бир қошиқ глитсерин олинади. Кейинги муолажалар учун лимон шарбати миқдори ярим қошиққа етказилиши керак. Бу терини нордон муҳитга ўрганишига ёрдам беради ва терининг таъсирланишини олдини олади.
ЮЗДАГИ ДОҒЛАРНИ КЕТКАЗИШ УЧУН
Агар юз териси қуруқ ва доғ босган бўлса, пиёзни майда тишли қирғичдан ўтказиб,унга тенг миқдорда суюқ асал қўшилади. Аралашма юз терисига суртилади, 15-20 дақиқадан сўнг аввал нам, кейин қуруқ пахтали болишча билан артилади.
Шунингдек, ёғли ва нормал тери соҳибалари пиёз шарбатидан сепкил ҳамда пигмент доғларни кетказувчи восита сифатида фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун эрталаб ва кечқурун юз терисини пиёз шарбатига намланган пахтали болишча билан артиб, сўнг қаймоқ суртилади. 10 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиб ташланади.

Муҳим: перекис сочларни рангсизлантиради, шунинг учун ниқобни қошлар атрофига қўллашда эҳтиёт бўлиш зарур.
ИСТЕъМОЛ СОДАСИ
Ҳар қандай хонадон ошхонасида топиладиган яна бир жуда самарали юзни оқартирувчи восита — истеъмол содасидир.
Табиий асал ва содали ниқоб. Бир ош қошиқ асал ва қаймоқ бир чимдим сода билан аралаштирилади ва аралашма юзга суртилади. Ниқоб 10 дақиқа ушлаб турилади, сўнг илиқ сув билан ювиб ташланади ва тери намлантирилади;
Яллиғланишга қарши аралашма. 1 чой қошиқ истеъмол содаси, 2 ош қошиқ картошка крахмали ёки сули уни (сули ёрмасини эзиб тайёрлаш мумкин) олиб, қуюқроқ масса ҳосил бўлгунча сув билан аралаштирилади. Яхшироқ таъсирга эга бўлиш учун бир неча томчи чой дарахти мойидан қўшиш тавсия этилади. Юзнинг муаммоли соҳаларига суртилади;
Сода ва пероксид аралашмаси. Фақатгина муаммоли соҳаларни оқартириш учун ишлатилиши мумкин. Ушбу супер самарали ниқобни тайёрлаш учун 2 чой қошиқ сода ва 1 чой қошиқ пероксид аралаштирилади. Терида 5-7 дақиқага қолдириб, сўнг эҳтиёткорлик билан ювиб ташланади.
Сода скраб сифатида ҳам ишлатилиши мумкин. Бунинг учун шунчаки содани бироз сув билан намлантириб, юзга суртиш ва юзнинг массаж чизиқлари бўйлаб ишқалаш кифоя. Юзни оқартириш ва тиниқлаштириш учун сув ўрнига апелсин шарбати қўшиш мумкин.
ЛИМОН ШАРБАТИ
Ушбу ситрус шарбати нафақат сепкилларга қарши таъсир кўрсатади, балки турли хил тошмалар ва пигментли доғларни йўқотишда ҳам яхши ёрдам беради.Мева шарбати билан намланган пахта болишчалари. Улар билан юз артилади;
Лимон-олма-глитсеринли ниқоби. Биринчи марта тайёрлашда бир неча томчи лимон шарбати, ярим қошиқ олма шарбати ва бир қошиқ глитсерин олинади. Кейинги муолажалар учун лимон шарбати миқдори ярим қошиққа етказилиши керак. Бу терини нордон муҳитга ўрганишига ёрдам беради ва терининг таъсирланишини олдини олади.
Содали муолажаларни ҳафтада бир мартадан кўп қўллаш мумкин эмас. Ниқоб ва скраблар учун вақт 10 дақиқадан ошмаслиги даркор.
ЮЗДАГИ ДОҒЛАРНИ КЕТКАЗИШ УЧУН
Агар юз териси қуруқ ва доғ босган бўлса, пиёзни майда тишли қирғичдан ўтказиб,унга тенг миқдорда суюқ асал қўшилади. Аралашма юз терисига суртилади, 15-20 дақиқадан сўнг аввал нам, кейин қуруқ пахтали болишча билан артилади.
Шунингдек, ёғли ва нормал тери соҳибалари пиёз шарбатидан сепкил ҳамда пигмент доғларни кетказувчи восита сифатида фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун эрталаб ва кечқурун юз терисини пиёз шарбатига намланган пахтали болишча билан артиб, сўнг қаймоқ суртилади. 10 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиб ташланади.
Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!