Конни суюлтириш усуллари - хаёт тарзи буйича 5 тавсия, халкона воситалар

Конни суюлтириш усуллари - хаёт тарзи буйича 5 тавсия, халкона воситалар
Конни суюлтириш усуллари - хаёт тарзи буйича 5 тавсия, халкона воситалар


Кон тананинг ички мухити сифатида, бутун организм ва тукималарнинг холати хакида маълумот олиб, уларнинг уйгун ишлашини таъминловчи бирлаштирувчи элемент хисобланади. Шунинг учун, коннинг оптимал суюклик ва ивувчанликда – коагулятив гомеостазда саклаш талаб этилади.

Коннинг 90% дан ортиги сувдан ташкил топган. Унинг холати ёмонлашуви турли сабабларга кура содир булиши мумкин. Кандай воситалар билан конни суюлтириш ва кон айланишини яхшилаш хакида куйида батафсил.

САЛБИЙ ОМИЛЛАР ВА УЛАРНИНГ БЕЛГИЛАРИ
Ифлосланган, хлорланган, деструктсияланган, газланган, сирт тарангли юкори булган сувни ичганда, организм унинг хоссаларини керакли килиб узгартириши учун куп микдордаги энергия сарфлаши керак булади.


Бундан ташкари, кон куюклиги сабаби гормон ва ферментлар ишлаб чикариш жараёнида фаол иштирок этадиган витамин ва минераллар, масалан, леситин, витамин C, рух, селен ва бошкаларнинг етишмаслиги булиши хам мумкин.

Организмнинг асосий биокимёвий лабораторияси булган ва уз вактида тозаланишни талаб киладиган жигар фаолиятининг бузилиши коннинг холатига уз таъсирини утказади. Жигар фаолиятининг ёмонлашишига консерваланган, дудланган ва ширин махсулотларни куп истеъмол килиш, шунингдек соглик учун хавфли сохаларда ишлаш ва нокулай екологик шароитда яшаш каби омиллар олиб келади.

Кон куюклашганида кузатиладиган асосий белгилар куйидагилар хисобланади:

Чарчок;
Уйкучанлик;
Бош огриши;
Сурункали чарчок;
Эътиборнинг камайиши;
Депрессив холатлар.
КОН КУЮКЛАШИШИ ОКИБАТИ
Веналарнинг варикоз кенгайиши, тромбофлебит, инсулт, стенокардия, миокард инфаркри, вегето-томирли дистония, кон босимининг ортиши, атеросклероз. Ушбу касалликлар орасида кандай умумийлик бор?

Уларнинг барчаси у ёки бу тарзда коннинг куюклиги билан боглик. Бундай касалликларнинг олдини олиш учун конни “суюлтириш”, яъни илмий жихатдан унинг ёпишкоклигини камайтириш керак. Бу кон организмдаги томирлар оркали кийинчилик билан, юракка ортикча юк тушириб, тусиклар хосил килиб эмас, осонлик билан окиб, тукималарга керакли моддаларни етказиши учун керак.

Ёш утиши билан коннинг куюклашиши кузатилади. Маколанинг бошида келтирилган касалликлар юзага кела бошлайди. Шу сабабли, кон ёпишкоклигини камайтириш учун шифокорлар кекса беморларга хар куни конни суюлтиришга ёрдам берадиган махсус препаратлар кабул килишни тавсия киладилар.

КОННИ СУЮЛТИРИШ УЧУН ОДДИЙ ВА ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР
Махсус воситалардан кура оддий, арзонрок ва самара буйича колишмайдиган воситалар – табиий утлар хам мавжуд. Халк табобатида конни суюлтириш учун медунитса, саллагул, шувок, сачратки, фундук, филипендула, доривор лимонут, дулана, кизил себарга, кавказ диоскореяси, гинкго, туяйунгичка, акатсия, тут меваси ишлатилади.

Ва, албатта, каштан. Бу кон куюклашиши билан боглик касалликларни даволаш учун энг кучли воситаларидан биридир.

Бундан ташкари конни суюлтирадиган махсулотлар ва моддалар каторига мевалар, бехи пояси (табиий аспирин), анжир, зайтун мойи, саримсок, лимон, апелсин, лавлаги, какао, анор, кунгабокар пистаси, занжабил, артишок, етарлича суюклик ичиш, зулук ферментли хисобланмиш гирудинни хам киритиш мумкин.

ЧЕКЛАШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ
Конни куюклаштирадиган махсулотларга шакар, спиртли ичимликлар, гречиха, банан, картошка, ширинликлар, ёгга бой оксилли таомлар, дудланган махсулотлар, газланган ичимликларни мисол килиб келтириш мумкин.

ХАЁТ ТАРЗИ
Кон ёпишкоклиги ортишини олдини олиш ва даволаш учун куйидагилар тавсия этилади:

Зарарли одатлардан воз кечиш (алкоголли ичимликлар, чекиш ва хоказо).
Купрок дам олиш.
Тоза хавода сайр килиш (карагайли урмонлар буйлаб сайр килиш айникса фойдалидир).
Спорт билан шугулланиш.
Хиссиётларни бошкариш, стрессдан сакланиш.
Бу омиллар инсоннинг саломатлигини мустахкамлашга ва кон куюклигининг ошиши сабабли юзага келадиган касалликларга дуч келмасликка ёрдам берадиган хаёт тарзи асосларидир.

Ялпизнинг шифобахш ҳусусиятлари ҳақида

Ҳаммамизга яхши таниш бўлган ялпизни пазандачиликда, салатлар тайёрлашда ва овқатларга қўшимча маза ҳамда таъм беришда ишлатамиз. Лекин унинг шифобахш ҳусусиятларини кўпчилик ҳам билавермайди. Масалан, ялпизли сақич (жевачка) чайнаганда одамнинг асаби анча тинчланишини биласизми ёки ушбу ўсимлик экстракти терини тиниқлаштириши ҳақидачи? Қуйида...

Шифобахш ёғлар- улар ҳақида нималарни биламиз?

“Сочларингиз қалин бўлишини истайсизми, бодом ёғидан суртинг”, “қабзият қийнайди, зайтун ёғидан қабул қилинг”. Бугун бу каби тавсиялар шу қадар кўпки, қай бирига ишонишни ҳам билмайсиз. Хўш, аслида ҳам қай бир ёғ фойдалироқ? Қайсиниси нима учун қўлланилади? Бу мақоламиз шу ҳақда....

Хуснбузарларни уй шароитида даволаш усуллари, никоблар, воситалар, малхамлар

Хар бир инсон, жинсидан катъий назар, хуснбузарларни уй шароитида даволаш сирини билиши керак, баъзан уни 1 кунда йукотиш керак булади. Чунки купинча олдинда мухим учрашув ёки тадбир кутаётганда, бундай кутилмаган “мехмон” – хуснбузарлар тошади. Уларни йук килиш учун кумаклашадиган баъзи рецепт ва воситалар мавжуд...

Коронавирус: Тажрибали шифокордан 5 маслаҳат

Кўп йиллардан бери Хитойдаги касалхоналарнинг бирида фаолият юритиб келадиган ва коронавируснинг нималарга қодир эканлигини ўз кўзлари билан кўрган шифокор Юрий Климов мазкур ҳолатни енгишдаги асосий икки тушунча - ваҳима кўтармаслик ва ўзингизни вирусдан ҳимоялаш учун одатий қоидаларга амал қилиш кераклигини айтди......

C витаминига бой мандариннинг фойдали ҳусусиятлари

Мандарин кўпчилик учун энг севимли цитрус мева ҳисобланади. Унинг таркибида жуда кўп миқдорда C витамини (аскорбин кислотаси) мавжуд бўлиб, пектин моддалар, гликозид, минерал тузлар, Д, К, Б1, Б2 витаминлари ва эфир мойларига бойлиги билан ажралиб туради......

Хурмонинг саломатлик учун фойдали жиҳатлари

Куз неъмати – хурмо таркибидаги глюкоза ва фруктоза каби энгил ҳазм бўлувчи моддаларнинг кўплиги туфайли унинг икки-уч донаси ҳам қорнингизни тўйдириши мумкин......

Сокол чикариш усуллари - воситалар, парвариш йуллари ва коидалари

Сокол нафакат эркакликни ифодалайди, балки шахс урфда булган тендентсиялардан хабардор эканлигини хам англатади. Куйида уй шароитида сокол чикариш учун нима килиш кераклиги хакида батафсил....

Қора чой ҳақида сиз билмаган фактлар

Қора чой ҳақида сиз билмаган фактлар Оғиз бўшлиғини тозалайди Илмий тадқиқот хулосаларига кўра, қора чой таркибидаги полифеноллар оғиз бўшлиғи касалликлари, тошма ва стоматит яраларидан ҳимоя қилади....

Бананни хуш кўрмайдиган одамнинг ўзи бўлмаса керак

Бананни хуш кўрмайдиган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Аммо дунёнинг баъзи олимлари шундай хушхўр мевани ҳам зарарлидан олиб зарарлига солишарди. Мана, ҳақиқат бор экан, тўғри сўзлайдиган ва тўғри иш олиб борадиган мутахассислар бананнинг аслида қандай хусусиятга эга эканини илмий исботлашди. Маълум бўлишича, бир дона бананнинг таркибида 420...

Соч тукилишини олдини олиш - усуллари, сочларни саклаб колиш учун тавсиялар

Соч фолликуласи – динамик тузилма булиб, ташки мухит узгаришига жуда сезгир саналади. Соч фолликулининг хар бир сикли тезлиги гормонлар, озика моддалар, токсинлар, биологик фаол молекулалар каби куплаб омилларга боглик. Соч тукилиши купинча уларнинг хаётий сикли бузилиши билан боглик. Бу бузилишлар ташки ёки ирсий омиллар билан боглик....

Изохлар 11

  1. Офлайн
    Хайрулла. Ёшим. 46. Да
    Хайрулла. Ёшим. 46. Да 27 января 2024 21:59
    Мен. Уткан. Йили. Бруцеоз. Булганман олдинга. Бошим. Каттик. Огрийди. Энди. Эса тизам. Огрияпди. Томирлар тотишади. Нима иаслахат. Берасиз. Мени. Конимам. Куюк. Деди. Доктор
  2. Офлайн
    Кумри
    Кумри 11 мая 2023 15:56
    Ешим 68 да диабет 2 тип .Хар сахар конда канд микдори 7.2 .овкат еганимдан кегин 13.14.16 гача чикади узимни емон хис киламан..Оекларим увишади бошим карахт кузларим хираХар кун кон босимим чикади 140 70.энг купи 150 булади .кам харакат ман белим огригани учун юролмайман 6 йил олдин КТ килган эдим протрузия грыжа бор деди
  3. Офлайн
    Рўзимурот
    Рўзимурот 29 марта 2023 00:06
    Юрак хуружи тез тезбўлиб турипди
  4. Офлайн
    Ильхом
    Ильхом 22 января 2023 17:32
    Оёкларда, бугинлар да увишиш,бугинлар да кон яхши юрмаслиги ёки кон куюклашиши.

    Давления тушириш уй шаротида купрок диетада булиш, шакарли, оксилли, ёгли ва гуштли таомларни чеклаш, оз ейиш ва доим сув ичиш мурлажасини бажариш
  5. Офлайн
    Ильхом
    Ильхом 30 октября 2022 17:58
    Нега саволларга жавоб йук
  6. Офлайн
    Икбол
    Икбол 18 октября 2022 05:25
    Асалламу аллайкум менда 20йилдан буён кон босим ошади умуман тушмаяпти дори ичиб юрсамхам шунга кандай тавсия берасизлар илтимос булса берворинглар нима килишимни
  7. Офлайн
    Диларам
    Диларам 5 января 2022 01:01
    Ассалому алейкум мени саволим мени оекларим увишишди буни сабаблар? Ешим 53 да
  8. Офлайн
    Нодира
    Нодира 26 ноября 2021 18:16
    Конни увишини 4 деди маззам йук юролмай холсираб холим йук нима маслахат берасиз нафасим кисаяпди
  9. Офлайн
    хосият
    хосият 7 октября 2021 09:28
    мен 53 ёшдаман коним куюклашган уй шароитида нима килсам булади илтимос маслахат беринг рахмат
  10. Офлайн
    нурулла Худойқулов 1958 Й
    нурулла Худойқулов 1958 Й 17 июня 2021 06:58
    Қорин қандай йўқотилади? ЁШИМ 63ДА қорин грижжаси юилан операция бўлдим2017 йилда қоринга сетка қўйилд .Аммо қорин катталашди, семирди нима қилсам қорин кичраяди?
  11. Офлайн
    Bekdurdi
    Bekdurdi 10 декабря 2020 19:51
    menda insult asorati ong tamonimda falajlik bor xorazimdanman .

Фикр қўшиш