• АЙРИМ ҲОНИМЛАРГА •

“Пост”ларни ўқийман бўлиб хайрона,
Жиддий мавзуларда кулиб, қотишар.
Остидан ном қўйиб Умму Фалона,
Комментлар бахона гаплар отишар!
Сочиб қалблардаги пинхон хисларин,
Диний сўзлар топиб бахонасига
Эрига айтмаган илиқ сўзларин
Айтарлар номахрам парвонасига.
Кузги ҳазон каби сўлиб кетмишдир –
Не бўлди рижоллар химматларига!
Ё Раббий, нималар бўлмоқда, аҳир,
Сўнгги Пайғамбарнинг умматларига?!
Кўрсатиб ўзларин гўё “олимлар”,
Чиқолмай изғирлар васвас домидан.
Энг алам қилгани – жохил «Ҳон»имлар
Сўз қотишар, хайхот, диннинг номидан!
Не ажиб жасорат, нақадар эркин?!
Ёқангни ушлайсан кўриб саволни.
Айтинг-чи, нима деб тушуниш мумкин
Кўп ҳотинга тарғиб қилган аёлни?!
Хаёдан гапирса бўлурми аҳир –
Тунда номахрамла баҳслашган аёл?!
Эрини менсимас, нафсига асир,
Мен хақман, дегани ҳаёлдир, ҳаёл!
Тағин, оқлаб ушбу шаддодлигини,
Дейди: "Хақпарварман, ҳолис, беғубор"
Смайлик йўллаган бедодлигини
Қош қоқиб қўйгандан нима фарқи бор!
Сиз кўп танилдингиз, тўғри, хозирда
Фитнали бахсларга сиз доим тайёр!
Аммо шундай она борки, мозийда,
Хеч танилмасада Буҳорийси бор!
Билмадим Цукерберг кашф қилган бу тўр -
Ишлайди қай мақсад, қай ният билан –
Аммо афсус айрим муслимани кўр
Гаплашиб ётибди этти ёт билан!
Тик қараш мушкулдир гапнинг ростига,
Хар замон тан олмас ботил ғурурлар,
Хонимлар чекинсин парда ортига!
Бас, чиқсин сахнага Амир Темурлар!
Жиддий мавзуларда кулиб, қотишар.
Остидан ном қўйиб Умму Фалона,
Комментлар бахона гаплар отишар!
Сочиб қалблардаги пинхон хисларин,
Диний сўзлар топиб бахонасига
Эрига айтмаган илиқ сўзларин
Айтарлар номахрам парвонасига.
Кузги ҳазон каби сўлиб кетмишдир –
Не бўлди рижоллар химматларига!
Ё Раббий, нималар бўлмоқда, аҳир,
Сўнгги Пайғамбарнинг умматларига?!
Кўрсатиб ўзларин гўё “олимлар”,
Чиқолмай изғирлар васвас домидан.
Энг алам қилгани – жохил «Ҳон»имлар
Сўз қотишар, хайхот, диннинг номидан!
Не ажиб жасорат, нақадар эркин?!
Ёқангни ушлайсан кўриб саволни.
Айтинг-чи, нима деб тушуниш мумкин
Кўп ҳотинга тарғиб қилган аёлни?!
Хаёдан гапирса бўлурми аҳир –
Тунда номахрамла баҳслашган аёл?!
Эрини менсимас, нафсига асир,
Мен хақман, дегани ҳаёлдир, ҳаёл!
Тағин, оқлаб ушбу шаддодлигини,
Дейди: "Хақпарварман, ҳолис, беғубор"
Смайлик йўллаган бедодлигини
Қош қоқиб қўйгандан нима фарқи бор!
Сиз кўп танилдингиз, тўғри, хозирда
Фитнали бахсларга сиз доим тайёр!
Аммо шундай она борки, мозийда,
Хеч танилмасада Буҳорийси бор!
Билмадим Цукерберг кашф қилган бу тўр -
Ишлайди қай мақсад, қай ният билан –
Аммо афсус айрим муслимани кўр
Гаплашиб ётибди этти ёт билан!
Тик қараш мушкулдир гапнинг ростига,
Хар замон тан олмас ботил ғурурлар,
Хонимлар чекинсин парда ортига!
Бас, чиқсин сахнага Амир Темурлар!
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!