📖 Ҳикоялар

ОЛЛОҲНИНГ ЖАЗОСИ

1 дақиқа 2.3К марта ўқилди
ОЛЛОҲНИНГ ЖАЗОСИ
ОЛЛОҲНИНГ ЖАЗОСИ

Бозор... Одам шунчалар кўп, кимдир сотади, кимдир ҳарид қилади. Келинг ўғлим, узумдан об кетинг, дехқончилигимиз нарироқдан бир қари онаҳонни овози келди, кизиқсиниб қарадим. Сочлари қордай оппоқ, алам изтироб чеккан кўзлари мунгли. Келинг ўғлим, шу узумни олиб кетинг... Сағиргина набираларим бор, уларга эгулик олиб кетаман. Кечадан бери оч қоб кетган жон болам. Бир бойвачча тўҳтаб узум нарҳини сўради:~ узуминг қанча шум кампир. Булар шунақада кўряпсанми устамонлигини шунақа қилиб пул ундиради бойлардан,- деди ёнидаги югурдагига. Кампир камбағал бўлсада лекин ўша бойнинг дунёсидан қимматлироқ ғурури боракан. Болам, мен тиланчи эмасман, сениям онанг бордир. Бойвачча ғижинди мани онамни ўзингга тенг қилма сассиқ кампир. Кампир одамлардан ҳижолат бўлиб атрофга қаради, кейин секингина тарбия берган онажонингга рахмат болам деди. Бу сўзларни замирида қанча маъно бор ўзи биларди кампир. Бойвачча жахл билан узумни бир тепди узум ҳар томонга сочилиб кетди, ғудраниб-ғудраниб нари кетди. Кампирни кўзидан икки томчи ёш юмалади, бугун сағирларим нима эйди... Униям фарзандлари, онаси бордир... Кампир қаргамади, оғринди... Ич-ичидан оғринди. Киссасини ковлади иккита нонга яраша пул бор, апил тапил узумларни йиғиштирди... Иккита иссиққина нонни олиб набиралари истиқболига шошилди. Йўлда авария бўбди,- деди шафёр. Камаз билан прадо. Прадо мажағланиб кетибди. Одами ўша захоти ўлибди. Оёқ қўллари хар томонга сочилиб кетибди, боши узилиб кетибди. Ёмон бубти, кимдир у, кимдир бу деди. Лекин бу ўша бойвачча эди. Йўўўқ кампир қарғамади, оғринди... Ич-ичидан оғринди ҳолос...
Қиссадан хисса, хеч қачон бировни нохақ оғринтирманг...

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →