🎵 Қўшиқ матнлари

Фарҳод ва Ширин - Ота уйнинг остонаси

2.4К марта ўқилди
Фарҳод ва Ширин - Ота уйнинг остонаси
Бўй етганда гўзал қалам қошми қизлар,
Палаҳмонлар олиб отган тошми қизлар,
Қадрдонлар кўзидаги ёшми қизлар?
Дерлар бари бўлиб тақдир ҳайронаси,
Ҳайр энди ота уйнинг остонаси,
Ҳайр энди она уйнинг остонаси.

Осонмиди бир ниҳолдан гул тузмоқлик,
Атрофида юриб елиб йўл тузмоқлик,
Қандай бўлар экан энди дил узмоқлик?
Ўтмай қолар ҳеч бирор бир қаҳонаси,
Ҳайр энди ота уйнинг остонаси,
Ҳайр энди она уйнинг остонаси.

Наҳот энди бошидан сув ўгирмаслар,
Кўнгил учун кўнгил сўраб ўтирмаслар,
Юракларда бахтли бўлгин деган саслар,
Болаликнинг, эркаликнинг кошонаси,
Ҳайр энди ота уйнинг остонаси,
Ҳайр энди она уйнинг остонаси.

Қиз бола шу узиб кетар банд-бандингдан,
Меҳмон-меҳмон ўйин қолар фарзандингдан,
Рози бўлгин эй хонадон дилбандингдан,
Шу эканда қиз боланинг пешонаси,
Ҳайр энди ота уйнинг остонаси,
Ҳайр энди она уйнинг остонаси.

Осмонда ой тўлин бўлди, тўлин бўлди ёр-ёр,
Қиз боламиз келин бўлди, келин бўлди ёр-ёр,
Борган жойи тахтли бўлсин, тахтли бўлсин ёр-ёра,
Тахтли бўлсин.
Келин-куёв бахтли бўлсин, бахтли бўлсин ёр-ёра,
Бахтли бўлсин.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →