🎵 Қўшиқ матнлари

Ҳосила Раҳимова - Бос, бос

2.2К марта ўқилди
Ҳосила Раҳимова - Бос, бос
Бойчибор ўртаниб кишнади,
Сўлиғин чидона тишлади, (х2)
Қурга киргин ор учун,
Кўнглингда мендай ёр учун. (х2)

Бу ёлғончи дунёда
Ўткинчи эрур бари.
Ҳаёт майдони, билсанг,
Асли ўзи кўпкари.

Бос, бос, қамчи бос,
От чоптир йигитга мос. (х2)
Эй жигит, бошинг кўтар,
Яшагин жигитга хос!
Човоғон бошинг кўтар,
Яшагин жигитга хос!

Озонда ўкирган ўзингми,
Бургутдек тикилган ўзингми, (х2)
Шайландим, омад – бевафо,
Даврага кирсам ўзим ё? (х2)

Бу ёлғончи дунёда
Ўткинчи эрур бари.
Ҳаёт майдони, билсанг,
Асли ўзи кўпкари.

Бос, бос, қамчи бос,
От чоптир йигитга мос. (х2)
Эй жигит, бошинг кўтар,
Яшагин жигитга хос!
Човоғон бошинг кўтар,
Яшагин жигитга хос!

Эгарга ярашган ўзим,
Худойим қарашган ўзим. (х2)
Элимда улоққа чўзилдим,
Ор-номус талашган ўзим! (х2)

Бу ёлғончи дунёда
Ўткинчи эрур бари.
Ҳаёт майдони, билсанг,
Асли ўзи кўпкари.

Бос, бос, қамчи бос,
От чоптир йигитга мос. (х2)
Эй жигит, бошинг кўтар,
Яшагин жигитга хос!
Човоғон бошинг кўтар,
Яшагин жигитга хос!

Эй жигит, бошинг кўтар,
Яшагин жигитга хос!
Човоғон бошинг кўтар,
Яшагин жигитга хос!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →