🎵 Қўшиқ матнлари

Насиба Абдуллаэва - Умр баҳори

1.6К марта ўқилди
Насиба Абдуллаэва - Умр баҳори
Зар бешикка қуёш беланди,
Шошма – деб ой тонгга эланди,
Туну кунлар шундай уланди,
Оқаётир йиллар анҳори,
Қайтармикан умр баҳори? (х2)

Сочимизга қировлар инди,
Бахт отига бировлар минди,
Дилда бўлай сўровлар тинди,
Қуламасдан ҳаёт чинори,
Қайтармикан умр баҳори?

Баҳор, баҳор, умр баҳори,
Орзуларим, умид наҳори.
Баҳор, баҳор, умр баҳори,
Қайтармикан умр баҳори? (х2)

Тўлмай туриб юраклар музга,
Узримиз бор муниса кўзга,
Айтарми дўст бир розин бизга,
Ўртамизда турур девори,
Қайтармикан умр баҳори?

Кўнгил ҳануз меҳр сўрайди,
Соғинчига гуллар ўрайди,
Муҳаббатим деб йўл қарайди,
Бобурнинг ҳам тутиб хумори,
Қайтармикан умр баҳори?

Баҳор, баҳор, умр баҳори,
Орзуларим, умид наҳори.
Баҳор, баҳор, умр баҳори,
Қайтармикан умр баҳори? (х3)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →