🎵 Қўшиқ матнлари

Сарвар ва Комил - Аёл

1.6К марта ўқилди
Сарвар ва Комил - Аёл
Меҳрдан яралган боғнинг бекаси,
Эрта тонг ярқираган қуёш эркаси,
Сен бахт дунёсисан, меҳр дарёси,
Ҳаёт осмонининг юлдузисан – аёл.

Мурувват оламининг шохи сендадир,
Дунё гўзаллиги, бахти сендадир,
Гоҳи тоғдек бардош, гоҳи сен қалби қуёш,
Сабр-матонатнинг кўзисан – аёл.
Бахтимсан сен аёл, ғуруримсан аёл.

Аёл баҳор каби яшнагин сен, аёл,
Аёл муқаддассан, поксан сен аёл,
Аёл – менинг онам, аёл – менинг синглим,
Аёл – менинг севгилим. (х2)

Азалдан бу дунёнинг бори сендандир,
Азалдан бу ҳаётнинг бахти сендадир.
Куйлар ноласида сен, қалбимизнинг қўрида,
Мунаввар тонгларнинг кундузисан – аёл.

Гоҳ бедор аллаларнинг суянчи ўзингсан,
Гоҳида ёлғизликнинг соғинчи ўзингсан.
Гоҳи сен умр йўлдош, гоҳи меҳрибон она,
Кўксимга бошин қўйган синглимсан аёл.
Бахтимсан сен аёл, ғуруримсан аёл.

Аёл баҳор каби яшнагин сен, аёл,
Аёл муқаддассан, поксан сен аёл,
Аёл – менинг онам, аёл – менинг синглим,
Аёл – менинг севгилим. (х2)

Аёл…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →