🎵 Қўшиқ матнлари

Анвар Собиров - Хайр

2.7К марта ўқилди
Анвар Собиров - Хайр
Суйди юрак, куйди дил,
Кўзим ёшлаб қоламан.
Жоним, бугун аламдан
Оташ бўлиб ёнаман. (х2)

Нола қилдим Худога,
Етмади менинг сўзим.
Қўлим очиб дуога
Кузатдим ёрни ўзим.

Хайр дейман, хайр,
Хайр, гулюзим,
Саҳрода кемадай
Қолдим мен ўзим. (х2)

Кечирилмас гуноҳим,
Юрагимда доғ қолди.
Муҳаббатим армон бўлиб,
Боғбони йўқ боғ қолди. (х2)

Нола қилдим Худога,
Етмади менинг сўзим.
Қўлим очиб дуога
Кузатдим ёрни ўзим.

Хайр дейман, хайр,
Хайр, гулюзим,
Саҳрода кемадай
Қолдим мен ўзим. (х6)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →