🎵 Қўшиқ матнлари

Абдували Ражабов - Ёмғирлар

1.9К марта ўқилди
Абдували Ражабов - Ёмғирлар
Шамолдай эсиб ўтади бу йиллар,
Қайларга бизни элтади бу йўллар?
Унутгандек бизни тин олмай ёмғир ёғар,
Гўзал севгим ёнингга яна қайтгим келар.
Унутгандек бизни тин олмай ёмғир ёғар,
Шундай севгим бор ўзингга ёр, гўзал ёр.

Ёмғирлар ёғар эди,
Бўлмагандек қалбимизда
Шундай севги ёки армон, жоним.
Ёмғирлар ёғарди тинмай биз учун,
Бугун эса сенсиз ёлғиз ўзим.

Кечалар узун, юлдузли бўлади,
Дилга беғубор орзулар тўлади.
Энди бўлса, жоним, узоқлашдик биз бугун,
Соғинчларда юрагим яна зор туну-кун.
Энди бўлса, жоним, узоқлашдик биз бугун,
Йўлларингга зор бу дилим ёр, гўзал ёр.

Ёмғирлар ёғар эди,
Бўлмагандек қалбимизда
Шундай севги ёки армон, жоним.
Ёмғирлар ёғарди тинмай биз учун,
Бугун эса сенсиз ёлғиз ўзим. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →