🎵 Қўшиқ матнлари

Шаҳзод гуруҳи - Муҳаббат

2.3К марта ўқилди
Шаҳзод гуруҳи - Муҳаббат
Балки оҳу-зоримдан,
Бу дунёда боримдан,
Мен кутган баҳоримдан
Яралганмисан муҳаббат?
Балки кўзим нуридан,
Шу қалбим ғуруридан,
Жисму-жон тўридан
Яралганмисан?

Балки етган аҳдимдан,
Кутилмаган бахтимдан,
Чўкиб кетмас шаҳдимдан
Яралганмисан муҳаббат?
Балки дил хушларимдан
Ё ўнгим, тушларимдан,
Оққан кўз ёшларимдан
Яралганмисан?

Озорингман муҳаббат,
Ҳуморингман то абад,
Бедорингман муҳаббат,
Муҳаббат. (х2)

Балки кўнглим сирларидан,
Булбулларнинг тилларидан,
Ишқ баҳорим гулларидан
Яралганмисан муҳаббат?
Балки ҳаёт йўлларидан,
Ёмғиру қор, дўлларидан,
Табиатнинг қўлларидан
Яралганмисан муҳаббат?

Озорингман муҳаббат,
Ҳуморингман то абад,
Бедорингман муҳаббат,
Муҳаббат. (х3)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →