🎵 Қўшиқ матнлари

Лола - Баҳор

1.6К марта ўқилди
Лола - Баҳор
Томчи-томчи-томчи ёмғир,
Шамол эсди-эсди ғир-ғир,
Бахмал-бахмал бўлди бўгим,
Гулларга тўлди қучоғим.
Яшил-яшил-яшил ўтлар,
Орасида сариқ гуллар,
Ўрик гули оқ капалак,
Осмонда камон камалак.

Баҳор, баҳор,
Бизга бўлар янги ҳаёт ёр,
Баҳор, баҳор,
Бизга бўлар янги ҳаёт ёр.

Қанча-қанча-қанча боқсам,
Осмонга теккан тоғларга,
Кўзим-кўзим-кўзим тўймай,
Ўзим бораман боғларга.
Тегиб-тегиб тошдан тошга,
Шошиб оқади шалола,
Юзин очар эркаланиб,
Баҳор қизи қизил лола.

Баҳор, баҳор,
Бизга бўлар янги ҳаёт ёр,
Баҳор, баҳор,
Бизга бўлар янги ҳаёт ёр.

Томчи-томчи-томчи ёмғир,
Шамол эсди-эсди ғир-ғир,
Бахмал-бахмал бўлди бўгим,
Гулларга тўлди қучоғим.
Яшил-яшил-яшил ўтлар,
Орасида сариқ гуллар,
Ўрик гули оқ капалак,
Осмонда камон камалак.

Баҳор, баҳор,
Бизга бўлар янги ҳаёт ёр,
Баҳор, баҳор,
Бизга бўлар янги ҳаёт ёр. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →